НАТО Россия билан янги совуқ урушни хоҳламайди

531
0

НАТО Россия билан янги совуқ урушни хоҳламайди

 НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ВВС телеканалига берган интервьюсида, альянс Россия билан зиддиятга боришни ва янги совуқ уруши такрорланишини хоҳламаслигини айтиб ўтди.

 НАТОнинг Шарқий Европада 4 минг нафар қўшимча кучларини жойлаштириш қарори тўхтатиб туриш ишораси ҳисобланади, деб изоҳ берган Столтенберг. Унинг сўзларига кўра, бу қарор мавжуд келишмовчиликни кучайтириш ўрнига унга барҳам бериши керак.

 Столтенбергнинг ишонтиришича, НАТО раҳбарияти Россия инкор этиб бўлмас таҳдид солаяпти, деб ҳисобламайди. Альянс шунчаки, Россия қўшинларининг Украина ҳудудига жойлаштирилиши ҳамда Россия томони Европа мамлакатларини қўрқитиш учун фойдаланаётган “ядро риторика”сига жавоб бермоқда.

 Аввалроқ, НАТОнинг 16 аъзо давлати Шарқий Европага қўшинларини жойлаштиришга тайёр эканлигини билдирган эди. Маълумки, 2017 йил бошида Болтиқ мамлакатлари ва Польшада АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Канада ҳарбий батальонлари жойлаштирилади.

Туркистон:

Россия ҳозир АҚШнинг хизматида. АҚШ Сурия муаммосида Россиядан итдек фойдаланаяпти. Шунинг учун ҳозир уни Украина томондаги иккинчи фронт билан чалғитиб бўлмайди. НАТО ҳам АҚШнинг кўппакхонаси эканлиги боис Столтонберг Россияни ўзидан хотиржам бўлишга чақираяпти. Лекин Россия яқин келажакда яна ўзи, фақат қилган жиноятлари билан бирга қолади. АҚШ иши битиши билан Россияни Сурияда ботқоққа ботириб юборади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here