Россия билан ҳамкорликнинг янги режаси қабул қилинди

710
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2 март куни Москвага қилган иш сафари доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, Қирғизистон-Россия ҳамкорлиги, қўшма лойиҳалари амалга ошириш ва Евроосиё интеграциясини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишгани айтилмоқда.

 Москвада бўлиб ўтган учрашувда томонлар бир-бирини ишончили, стратегик ҳамкорлар эканлигини белгилаб ўтишди.

 Учрашувда Владимир Путин Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлганидан бери икки томонлама ҳамкорлик кенгайганини, минглаб қирғиз фуқаролари Россияда ишлаб, жойлашиб қолиши алоқанинг ижобий кўрсаткичи эканлигини қайд этиб ўтди.

 “Алоқаларимиз моҳиятини алоҳида қайд этиб ўтишни хожати йўқ. Қирғизистон стратегик алоқаларда бизнинг ишончили ҳамкоримиз. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик кўрсаткичлар орқалигина берилмай, реал ҳаётга, иқтисодиётни ривожлантиришга, ижтимоий тармоққа таъсирини кўрсатади деб умид қиламан. Алоқаларимиз мустахкамланиб бораётганини белгилаб ўтгим келади. Бунга Россияда яшаб, ишлаётган қирғиз фуқароларининг сони мисол бўла олади”,- деган Путин, Россия Қирғизистоннинг энг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори эканлигини таъкидлаб ўтди.

 Ўз навбатида Алмазбек Атамбаев бу учрашув ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши имконият эканлигини айтиб ўтди.

 “Мамлакатларимиз ўртасидаги барча долзарб масалаларни яна бир марта муҳокама қилишга имконият пайдо бўлиб турганидан хурсандман. Мамлакатларимиз ўртасида йирик савдо-иқтисодий алоқалар ўрин олганидан ташқари, биз энг муҳим стратиегик ҳамкорлармиз ва шундай бўлиб қолишига умид қиламан. Бу энг асосийси”,- деди Атамбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here