Лавров: кучлар мувозанати Исломийлар фойдасига оғмоқда

186
0

1

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Сурия қаршилик ҳаракати ичидаги кучлар мувозанати Исломийлар фойдасига оғмоқда”, дея таъкидлади.

Лавровга кўра, жиҳодий гуруҳлар қурол аслаҳа захираларини ва бундан ташқари хорижий ёрдамларни қўлга киритиш учун, шунингдек турли минтақа ва марказларга эгалик қилиш учун тўп-тўп бўлиб мўътадил қуролли гуруҳлар билан бирга жанга киради.

Россия ташқи ишлар вазири Исломий кучлар жангда устунликни қўлга киритгандан сўнг Сурия миллий коалициясини тан олмаслигини эълон қилганлигига эътибор қаратди. Шунингдек бош вазир исломий гуруҳларнинг Муҳаммад Заҳрон Алваш бошчилигида “Жайшул Ислом” номли жамоа ташкил қилганлиги ҳамда Сурияда шариатни тиклашга бел боғлаганлигини тилга олиб ўтди.

Москва келажакда айни сценарий юз беришидан огоҳлантирганлигига эътиборни тортган Лавров Жиҳодий гуруҳларнинг аксариятини – ўзларининг тили билан айтганда – халқаро терроризмга алоқаси борлигига ва оламий Халифалик давлатини тиклаш учун нафақат Сурия, балки бутун дунёни вайрон қилишга тайёр эканлигига ишора қилди.

Сергей Лавров бу ҳақида катта саккизлик давлатларининг охирги саммитида ўртага ташлаган Россиянинг таклифи ўта ўринли ва муҳим таклиф бўлганлигини урғулади. Саммитида Россия Асад кучлари билан мўътадил қаршилик ҳаракати бирлашиб ўлкадан террористларни (Исломий гуруҳларни) қувиб чиқариш ва уларнинг фаолиятига нуқта қўйиш учун бор кучини сарфлаш чақириғи билан чиққан эди.

Бошқа бир тарафдан Германиянинг Der Spiegel журналига интервью берган Башар Асад қуролли қучлар билан музокара ўтказишдан фойда йўқлигини айтар экан, Россия Сурияда нималар бўлаётганини бошқалардан кўра яхши тушуниб турганини таъкидлади.

Туркистон:

Россия, дунё системасининг Исломни хаётга янги система сифатида қайтаётганидан вахимага тушиб турган холатидан фойдаланиб, Суриядаги мусулмонларга нисбатан илгари сурилаётган қамал қилиш лоихасини тезлатишга эришмоқчи. Хозирги вазиятда бу лоиханинг тақдири фақат АҚШнинг иҳтиёрига ўтиб қолди. Шунинг учун Россия, ЕИ сингари, фақат халқаро хамжамиятни эътиборини тортиш орқали АҚШга босим беришга уринади ёки вазиятнинг жиддийлигидан огоҳлантириб, харакатга ундайди.

Хар қайси холатида ҳам, Россия дунё етакчи давлатларини Асаднинг вахшийликларига шерик бўлишга ундамоқда. Бу эса, сиёсатчилар англаб турганидек, куфр оламининг Ислом оламининг устидаги охирги ҳамласи бўлади инша Аллоҳ. Ловров, Путин, булар олам тақдири нуқтасидан туриб фикрлаш даражасидан аллақачон тушиб кетган сиёсатчилар бўлиб, балки таклиф қилаётган ишлари хатто Россия учун қандай оқибатлар олиб келишини ҳам мулохаза қила олишмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here