Ироқдаги шанба кунги хуружлар

512
0

001

Махаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига таянган ҳолда Press TV телеканалини хабар қилишича, Ироқда шанба куни содир этилган қатор ҳужумлар натижасида 78 киши қурбон бўлган.

Ироқ ИИВлиги, Яқин Шарқ мамлакатларидаги вазиятни издан чиқариш мақсадида жангарилар очиқ уришни бошлашди, дея баёнот берди.

РИА Новостини билдиришича, бу ҳужумлар ичида энг қонлиси Боғдод шимолида содир бўлди. Жангариларни нишони махаллий мазорга маросим учун кетаётган зиёратчилар бўлган.  Камида 51 одам, шу жумладан 4 полициячи бу ҳужум қурбони бўлди, 70дан зиёд одам жароҳатланди.

Деярли мана шу террорчилик харакати билан бир вақтда Ироқ пойтахтидан 80 км шимолда жойлашган Балад шаҳридаги кафеларнинг бирида портлаш содир бўлди. Камида 13 одам қурбон бўлиб, 20дан зиёд одамлар турли даражада тан жароҳати олишди. Яна мамлакатни бошқа аҳоли масканларидаги портлашларда 10дан ортиқ одам қурбон бўлган.

“Шаҳидлар учун қасос” амалиёти доирасида Ироқ хавфсизлик кучлари сўнгги вақтларда махсус амалиёт ўтказишди, бунинг натижасида Бағдод ва унинг атрофидан “Ал-Қоида”га алоқодорликда гумонланиб юзлаб одамлар қўлга олинди. Бу амалиётлар  шиа ҳукумати тарафидан асосан суннийлар яшайдиган ҳудудларда ўтказилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Ироқда йил бошидан буён 4600 атрофидаги одам зўравонлик қурбони бўлган.

Туркистон:

Ўзининг ҳарбий қувватига таяниб, осон ғалабани кўзлаб, Ироққа бостириб кирган АҚШ ҳукумати бу ерда мусулмонларнинг кескин қаршилигига дуч келди ҳамда бу қаршилик харакатларини енгишни уддасидан чиқа олмай ботқоққа ботиб қолди.

Шундан сўнг Ироқдан ўз кучларини олиб чиқиб кетиш ва шу билан бирга бу ерда ўзининг нуфуз ҳамда манфаатларини сақлаб қолиш учун бу жирканч  мустамлакачи ўзининг разил хийлаларидан бири  мусулмонлар ўртасига мазхабпарастлик оловини ёқди.

Шу мақсадда АҚШ Ироқдаги бошқарув ва куч органларининг барчасини шиалар қўлига топшириб, уларнинг қўли билан суннийларни қатағон қилишни бошлади.

Ўз навбатида суннийлар ҳам ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганини рўкач қилиб, шиаларга қарши курашни бошлаб юборишди. Мусулмонларўзларининг ҳақиқий душманлари ким эканлигини фарқлай олмай, ўзаро адоватлашишлари  Ироқда Америка қадамини мустахкамлади ва бу мустамлакачи томонидан қўйилган малай ҳукуматни ўзига юклатилган вазифаси –Ироқни парчалаб, бўлиб ташлашлик –ни бажаришликка имконият пайдо қилиб берди.  

http://mir-politika.ru/6682-subbotnie-terakty-v-irake.html

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here