Намойишчилар майдонни тарк этишмаяпти

561
0

01

Мисрда қонли қирғин амалга оширилганига қарамай, оммавий намойишлар давом этмоқда. Минглаган одамлар ҳали ҳам майдонни тарк этишмаяпти.

Бугун тонгда Искандария шаҳрида 12 киши ҳалок бўлгани ва 233 киши ярадор бўлгани хабар қилинди. 85та Мурсий тарафдорлари қамоққа олинган.

Ислом уламолари иттифоқининг раиси Юсуф Қурзовий Миср халқини Робиа майдонига ва бошқа майдонларга тўпланишга чақирди.

“Мен Миср халқини, Мисрлик ҳар бир озод шахсни барча оила аъзолари билан Робиа майдонига чиқишга, мустаҳкам туришга ва қўрқмасликка чақираман. Уйларидан шижоат билан чиқиб, бу қотиллар қаршисида туришга чақираман”, деди Қурзовий Миср халқига йўллаган баёнотида.

Таҳлилчилар бу ҳодисаларни Мисрда фуқаролар уриши бошланганидан далолат, дея баҳолашмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг ёзма баёнотида ҳам ўтган 24 соат ичида Мисрда ортиб бораётган таранликдан ташвишда эканлиги билдирилган.

“Ҳокимият чегарадан ортга чекиниши” лозимлигини урғулаган АҚШ Давлат котиби Қоҳира ва Александрия шаҳарларида рўй берган намойишчиларнинг ўлими мустақил текширилишига чақирган.

АҚШ элчихонаси ходимлари бугун элчилик ёпилганлигини ва консуллик ишлари тўхтатганлигини эълон қилди. Шунигдек АҚШ фуқароларини, гарчи тинч ўтиши эълон қилинган бўлса ҳам, намойишлар бўлиб ўтаётган жойлардан узоқроқ юришга чақирди.

“Чунки намойишлар тинч суратда ўтиши кўзда тутилган бўлса ҳам кўп ҳолатларда қирғинларга айланиб кетмоқда”, дейилади элчихона ходимининг баёнотида.

Туркистон:

Бу озодлик харакати. Лекин Мисрни эмас, Ислом ва мусулмонларни, куфр босқинчилигидан. Хатто мусулмонларнинг ҳаммаси хали англамаётган бўлсалар ҳам, бошқа чора йўл йўқ бу алангани ўчира оладиган. Фақат Ислом мафкураси тузум сифатида шаклланади ва муаммолар хал қилинади.

Куфр олами буни жуда яхши англаб турибди. Буни уларнинг Сурия масаласида мусулмонларга қарши бирлашаётганлари ошкор қилди. Уларнинг бошқа чоралари  қолмади. Чунки Халифалик давлати уларнинг бирортаси учун ўз юртида манфаат қолдирмаслигини билиб, ўрталаридаги умумий манфаат устида бирлашишди. Уларга бир қанча ахмоқ, фойда зиённи фарқлай олмайдиган мусулмон давлат ва гуруҳлар ҳам қўшилиб олишди.

Куфр босқинчиларини моддий зулмни кучайтиришдан ўзга чоралари қолмади. Суриядаги зулм бутун минтақани оёққа тургизди. Эндиги зулмлар, вазиятни янада кескинлаштираверади. Куфр оламининг бирлашиши, табиий Ислом оламини хам бирлашишига олиб боради. Биз фойдаланаётган куфр матбуоти сиёсий воқеъликни хақиқатини кўрсатишдан бош тортишган. Аслида вазият улар бераётгандан анча ўзгача. Вазият халқаро сиёсат назоратидан чиқиб кетганига анча бўлган. Лекин улар хали ҳам ўзларини хожалардек кўрсатишга уринишади.

Аммо бу Исломни дунё бўйлаб уйғониши. Уммат ўзлигини топиб, тариқатини ушлаб оёққа туриб олгунча бир қача тўсиқларга учраб, уйқусираган одамдек хатоларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Мухими яқин келажакда кўпчилик тасаввур ҳам қила олмайдиган ишлар воқеъда кўрина бошлади. Уммат хақиқатни излай бошлади. Яқин келажакда Оллохнинг нусрати билан, албатта топади инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here