Бугунги халқаро вазият буюк давлатлар ўртасидаги курашлар натижасидир!
Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 79 сессияси бўлиб ўтмоқда. БМТ Бош Ассамблеяси – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий маслаҳатчи ва вакиллик органи ҳисобланади. У БМТнинг барча 193 аъзосини ўз ичига олади. Бош Ассамблея сессиясида турли соҳалардаги халқаро масалалар муҳокама қилинади ва сессия йилига бир марта ўтказилади. Бош Ассамблея резолюция қабул қилиши мумкин. Унда ҳар бир давлат битта овозга эга. Резолюция қабул қилиниши учун сессиядаги давлатларнинг учдан икки қисми “ҳа” деб овоз бериши етарли бўлади. Бироқ, Хавфсизлик Кенгашидан фарқли ўлароқ, Бош Ассамблея резолюциялари мажбурий эмас, фақат тавсия характерига эга.
Бошқа давлатларнинг раҳбарлари сингари Садир Жапаров ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 79 сессиясида нутқ сўзлади. У ўз нутқида асосан иккита халқаро муаммога тўхталиб ўтди. Биринчиси, қуролланишга сарфланаётган маблағларнинг тобора ортиб бораётгани ва тўқнашувларнинг одамларга ҳалокатли таъсири. У бу ҳақида шундай деди: “Етакчи давлатлар қуролли кучларни тузиш ва ривожлантириш, арсеналларни кенгайтириш ва қирғин қуролларининг янги турларини яратишга катта маблағ сарфламоқда”. Унинг сўзларига кўра, қурол-яроққа сарфланаётган маблағлар ва можаролар кўплаб мамлакатларга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, қашшоқлик ва беқарорликни яна-да кучайтирмоқда.
Иккинчиси, камбағал мамлакатларга самарали ёрдам кўрсатилмаётганлиги. Жапаров бу ҳақида бундай деди: “Дунё етакчилари ўнлаб йиллар давомида қашшоқликни йўқ қилиш зарурлиги ҳақида гапириб келади, бироқ бунинг учун ўзларида ирода етарли эмас”. У бу муаммоларни ҳал қилиш учун қуролланишга сарфланаётган маблағларни халқ тараққиётига йўналтириш кераклигини айтиб, бой давлатлар камбағал давлатларга ёрдам бериши ва ўзаро ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда халқаро майдонда беқарорлик ҳукм сураётгани рост. Бироқ, авваламбор бутун дунёда содир бўлаётган бу тўқнашувлар, қирғинлар, очарчиликлар, қочқинлар, беқарорликларнинг асл сабабини аниқлаш керак. Кейин эса, ушбу сабабни бартараф этишга ҳаракат қилиш зарур. Сабабни аниқламасдан ҳаракат қилиш ҳеч қандай натижага олиб бормайди.
Ҳозирги қарама-қаршиликларга чуқурроқ назар ташласак, ҳар бир можаро ёки уруш ортида катта давлатлар турганини кўрамиз. Дунёдаги можароларнинг ҳеч бири уларнинг иштирокисиз содир бўлмайди. Баъзан йирик давлатлар тўғридан-тўғри можароларни ўзлари бошлайди. Ироқ ва Афғонистонда бўлгани каби. Гоҳида эса улар можароларни малайлари орқали бошлайдилар ва ўзлари уларни парда ортидан бошқариб туришади. Бунинг сабаби йирик давлатлар бошқа давлатларнинг бойликлари ва ресурсларини талон-тарож қилишни кўзлайди. Бу мамлакатлар йирик давлатларни хомашё билан таъминловчиларга ва мустамлакачиларнинг маҳсулотларини истеъмол қилувчи бозорларга айланишган. Шунинг учун йирик давлатларнинг манфаатлари тўқнашган жойда кураш келиб чиқиши аниқ. Катта давлатлар ўз малайларини ишга солиб, парда ортида ўзаро кураш олиб боришади. Улар учун одамларнинг ҳалок бўлиши ёки мамлакатлар вайрон бўлишининг аҳамияти йўқ. Яъни, катта давлатлар учинчи дунё ресурсларини талон-тарож қилиш ва нуфузини ўтказиш учун бир-бири билан кураш олиб боради. Улар ўртасидаги бундай нуфуз талашиш натижасида одамлар қирғин қилиниб, қочқинлик ва очлик муаммоларига дуч келишади.
Бинобарин, бугунги халқаро майдонда юз бераётган можаролар, очарчиликлар ва беқарорликлар йирик давлатларнинг ўзаро курашлари натижасидир. Улар моддий манфаат учун курашда ҳеч нарсани аяб ўтиришмайди. Бунга биринчи ва иккинчи жаҳон урушларини мисол қилиб келтириш мумкин. Улар дунёни бўлиб олиш учун бир-бирлари билан кураш олиб боришди. Уларнинг кураши инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушга олиб келди, натижада миллионлаб одамлар ҳалок бўлди ва ўлкалар вайрон бўлди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин буюк давлатлар ўзларининг “хўжайинлик” мақомини сақлаб қолиш ва мустамлакачилик сиёсатини давом эттириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотини туздилар. Бу ташкилот ўша мустамлакачи давлатларга, хусусан АҚШга хизмат қилиб келмоқда. Шунинг учун такаббурликни тўхтатиб, БМТнинг асл моҳиятини тушуниш жуда муҳимдир. Чунки БМТнинг ҳар қандай лойиҳалари фақат мустамлакачилар фойдасига йўл очади. Бу очкўз мустамлакачи давлатлар мавжуд экан, дунёда адолат ва тинчлик бўлиши мумкин эмас. Чунки, улар минерал ресурсларини талон-тарож қилиш, манфаатлар ва нуфуз талашиш йўлида курашни ҳеч қачон тўхтатмайдилар.
Шунинг учун мусулмонлар муаммонинг ечимини ҳозирги капиталистик тузумдан эмас, балки Исломдан топишга ҳаракат қилишлари керак. Бунинг учун устимиздаги золимлар ва мустамлакачиларга қарши курашиш лозим. Бу кураш Исломга қайтиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини тиклаш билан амалга ошади. Зеро, Халифалик фақат мусулмонларни эмас, бутун дунёни мустамлакачилар зулмидан қутқаришга қодирдир.
Ҳорун Абдулҳак