Сиси Миср армиясини огоҳлантирди
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўз қўшинларини урушга бевосита аралашувдан огоҳлантирди. Сисининг таъкидлашича, Миср армияси тарихда юзага келган инқирозларни “сабр ва ақл-идрок билан” ҳал қилиб келган.
“Армия ва халқимга айтар гапим шуки, ҳарбий кучингиз сизни нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб бормасин”, “Сизда ўзингизни ҳимоя қилиш қобилияти бор … Ҳеч қачон ғазаб ёки ҳиссиёт сизни ҳаддингиздан ошишга сабаб бўлишига йўл қўйманг”, “Тўғри фикрламай ёки ғазабдан келиб чиқиб қарор қабул қилишдан эҳтиёт бўлинг. Қарор қабул қилишга ёки қадам қўйишга ундайдиган кучга эгаман, деган хаёлга бора кўрманг. Мен буни қуролли кучлар ва Миср халқига айтаяпман. Биз ҳар доим барча инқирозларни оқилона ва сабр-тоқат билан муҳокама қилиб, куч ва имкониятларимизни ҳаддан ташқари ишлатмасдан ҳал этамиз”, деган сўзларни тилга олди Сиси порт шаҳри бўлган Сувайшда ўнлаб танклар олдида қилган чиқишида.
Изоҳ: Сисининг бу хавотирли баёноти дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатидан ўрин олган Миср армияси сафида (Исроил)га ҳужум қилишга журъат эта оладиган аскарлар мавжудлигини кўрсатади. Аслида бутун куфр олами худди шундан, яъни Исломий армиялар сафидан эр ўғлонларнинг чиқишидан қаттиқ хавотирда. АҚШ президенти Жо Байденнинг ўз малайларини бу ҳолатдан қаттиқ огоҳлантириши ҳам бежизга эмас эди.
Сиси ўзининг бу ҳаракати билан АҚШга бўлган садоқатини исботлаш учун бошқа ҳамкасблари билан мусобақалашмоқда. Албатта яҳудий вужудини бу қирғинларга жасоратлантираётган нарса ҳам ушбу режимларнинг хиёнатларидир. Уларнинг зиммасига яҳудий вужудини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган. Шунинг учун Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари дунёнинг кўз ўнгида даҳшатли хунрезликларга учраётган мусулмонларга ёрдам беришдан армияларни ман қилиб, фақат митинглар уюштириш ва қуруқ танқидлар билан кифояланмоқдалар. Ваҳолангки ер юзидаги барча танқидлар қоралашлар жамланган тақдирда ҳам мусулмонлар қўшинидаги битта аскарнинг уларга ёрдам беришига тенг келмайди. Чунки куч, куч билан янчилади, танқидлар ва қоралашлар билан эмас.
Шундай экан, Исломий юртлардаги ушбу армияларнинг ҳаракатга келишидан тўсаётган ҳамда Ақсо учун Жиҳод қилишга иштиёқманд мусулмон халқларга қарши туриб, яҳудийлар учун жонкуярлик қилаётган бу хоинлардан қутилиш Ислом Умматининг бирламчи вазифасига айланди, дейиш мумкин. Чунки улар Ислом қўшинларини Ғазодаги мусулмонларни омматан қиғин қилаётган яҳудийларга қарши эмас, балки (Исроил) чегараси томон йўл олган мусулмонларга қарши сафарбар қилмоқда. Бундай кимсалар Ислом Умматига раҳбарлик қилишга асло лойиқ эмаслар. Зотан Уммат етакчиликни уларга ўз ихтиёри билан топширган эмас. Улар етакчиликни Умматдан куч билан тортиб олган Ғарбнинг малайларидир.
Зоҳид Заргар