Сурия КХШТга аъзо бўлиши мумкин

595
0

Россия раҳнамолигида ташкил этилган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Сурияни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Николай Бордюжа эълон қилди. Бордюжага кўра, агар Сурия тарафидан ташкилотга аъзо бўлиш ҳақида талабнома келса унинг бу талаби қабул қилинади. КХШТга аъзо давлатлар ўртасида тузилган шартномага кўра, ташкилот аъзоларининг бирига қилинган ҳужум унга аъзо бўлган бошқа давлатларга нисбатан ҳам амалга оширилган ҳужум ҳисобланади.

КХШТ бош котиби Николай Бордюжа пайшанба куни Суриянинг Москвадаги элчиси билан учрашгандан сўнг журналистлар учун матбуот баёноти ташкил қилди. Сурия ҳукуматининг КХШТга аъзо бўлиши мумкинлигига тўхталган Бордюжа бунга истак билдирган давлатлар қисман ўз суверенитетидан воз кечишга тайёр бўлиши лозимлигини таъкидлади. Бордюжа ўзининг баёнотида КХШТнинг хорижда қуруқликдан ҳужумга кириш қарори борасида ташкилотга аъзо давлатлар танловига ўрин қолдирмади.

2002-йилда Россия Федерацияси, Белаярусия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида ташкил қилинган ҳарбий иттифоқ унга аъзо бўлган давлатларнинг ҳар қандай ташқи ҳужумдан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Зеро шартномага кўра, бу давлатларнинг биттасига қилинган ҳужум унга аъзо бошқа давлатларнинг барчасига амалга оширилган ҳужум ҳисобланади. Бундан ташқари, бу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бундан бошқа ҳеч бир ҳарбий иттифоққа аъзо бўлиши мумкин эмас.

Туркистон: 

Россия КХШТга аъзо давлатларига очиқ таҳдид қилишга ўтди. Илгариги ташкилот йиғинларида Путин, иттифоққа аъзо мамлакат етакчиларига, ўз ихтиёрлари билан Россиянинг Суриядаги позицияларини қўллашларини талаб қилган эди. Улардан Россиянинг Туркия сингари душманларини ўз душманлари деб ҳисоблаб, шунга лойиқ алоқа ва муомила қилишларини талаб қилган эди. 

Лекин КХШТга аъзо мамлакатларнинг деярли бирортаси унинг кўрсатмаларини ихтиёрий тарзда амалга оширишмади. Аксинча Қирғизистон, Россия қувиб чиқара бошлаган турк компанияларини ўзига чақира бошлади. Қозоғистон ҳам Ғарб ва Туркия билан алоқаларини мастаҳкамлаб, Россия билан сақофий чегаралар ўрнатиш учун олиб бораётган ҳаракатларини бир неча баробар жадаллаштириб юборди.

Россия юқоридаги баёноти билан, КХШТга аъзо давлатларини қўрқитишни мақсад қилаяпти. Лекин ташкилотга аъзо мамлакат раҳбарларининг ҳаммаси ҳам имзо чекаётган шартномаларини ўқиб ўтиришмайди. Ўқиганлари ҳам тушунишмайди ёки у имзоланган ҳужжатларнинг кейинги оқибатларини англаб етишмайди. Бу имзолар оқибатидан келадиган улкан зиён ва хавфсизлигимиз учун таҳдидлар кела бошлаганида эса, улар Сариев сингари “бу шартнома сиёсий вазиятлар тақазоси эди. Ундай қилмаганимизда бундан ҳам ёмон бўлар эди” деб қутулиб қолаверишади. 

Лекин Барюжанинг гапларига ўта енгил қараб бўлмайди. Агар халқаро сиёсат шу кетишда давом этаверса, Россияга Сурияни бира тўла боғлаб беришлари ҳам мумкин. Унда Россия, аввалги қадамидаёқ худди Бардюжа айтаётган ишни амалга оширади. У Сурияни КХШТга аъзо қилиб олса, бутун ташкилотга аъзо давлатларни ўзи билан бирга уруш гирдобига тортиб кириши мумкин. У бизларнинг ерларимизни ҳарбий базалар, чиқиндилар, тўппалонлар хуллас ҳамма урушни бизларнинг диёрларимиз орқали олиб боришга ҳаракат қилади. Россияда эса, ҳарбий ҳолат жорий қилади. Унда бира тўла бутун КХШТда ҳарбий бошқарув жорий қилиниши ҳам мумкин бўлади.

Лекин бу ҳозирча Путин режимининг орзуси. Россиянинг халқаро сиёсатдаги вазни ўта заифлашиб бораяпти. Бу ишни амалга оширишда унинг ўзининг хоҳиши ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here