Гўзал ҳисобланадиган хулқлар

0
7535

بسم الله الرحمن الرحيم

ХУЛҚЛАР

Гўзал ҳисобланадиган хулқлар

 

  1. Яхши қўшничилик қилиш:

Аллоҳ Таоло айтади:

 وَٱعۡبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُشۡرِكُوا۟ بِهِۦ شَیۡـࣰٔاۖ وَبِٱلۡوَ ٰ⁠لِدَیۡنِ إِحۡسَـٰنࣰا وَبِذِی ٱلۡقُرۡبَىٰ وَٱلۡیَتَـٰمَىٰ وَٱلۡمَسَـٰكِینِ وَٱلۡجَارِ ذِی ٱلۡقُرۡبَىٰ وَٱلۡجَارِ ٱلۡجُنُبِ وَٱلصَّاحِبِ بِٱلۡجَنۢبِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِیلِ وَمَا مَلَكَتۡ أَیۡمَـٰنُكُمۡۗ

„Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз“.              [4:36]

Ибн Умар ва Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ»

«Жаброил менга ҳадеб қўшни хақида тавсиялар бераверганидан қўшни ҳам мерос оладиган бўлса керак, деган гумонгача бориб етдим», деганлар (муттафақун алайҳ).

Абу Шурайҳ Хузоий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.а:

«مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُحْسِنْ إِلَى جَارِهِ …»

«Ким Аллоҳга ва Охират кунига ишонса, қўшнисига яхшилик қилсин», деганлар. Бухорий ривоятида:

«فَلْيُكْرِمْ جَارَهَ»

«қўшнисини сийласин», дейилади (муттафақун алайҳ).

Анас р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لاَ يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى يُحِبَّ لِجَارِهِ أَوْ لأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ»

«Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бир банда ўзи учун яхши кўрган нарсасини қўшниси ёки биродари учун ҳам яхши кўрмагунча, мўмин бўлмайди», деганлар. Муслимдан.

Абдуллоҳ ибн Амр р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«خَيْرُ الأَصْحَابِ عِنْدَ اللَّهِ خَيْرُهُمْ لِصَاحِبِهِ, وَخَيْرُ الْجِيرَانِ عِنْدَ اللَّهِ خَيْرُهُمْ لِجَارِهِ»

«Аллоҳнинг наздида дўстларнинг яхшиси дўсти учун яхши бўлганидир, Аллоҳнинг наздида қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун яхши бўлганидир», деганлар. Ибн Ҳузайма, ибн Ҳиббон, Аҳмад ва Дорамий ривоятлари. Ҳоким уни Муслим шартига кўра, саҳиҳ, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос р.а. ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

«أَرْبَعٌ مِنْ السَّعَادَةِ: الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ, وَالْمَسْكَنُ الْوَاسِعُ وَالْجَارُ الصَّالِحُ وَالْمَرْكَبُ الْهَنِيءُ …»

«Тўрт нарса саодат нишонасидир: Солиҳа аёл, кенг уй, яхши қўшни ва қулай улов». Бу ҳадисни ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида чиқарган. Аҳмад уни саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Нофеъ ибн Ҳорис ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ الْجَارُ الصَّالِحُ وَالْمَرْكَبُ الْهَنِيءُ وَالْمَسْكَنُ الْوَاسِعُ»

«Яхши қўшни, қулай улов ва кенг уй кишининг бахтидир», деганлар. Аҳмад ривояти. Мунзирий ва Ҳайсамий, унинг одамлари саҳиҳ ҳадиснинг одамларидир, деган.

Абу Зарр р.а дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«يَا أَبَا ذَرٍّ, إِذَا طَبَخْتَ مَرَقَةً فَأَكْثِرْ مَاءَهَا, وَتَعَاهَدْ جِيرَانَكَ»

«Эй Абу Зарр, шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қуй, қўшниларинг билан баҳам кўр», деганлар. Муслимдан.

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«يَا نِسَاءَ الْمُسْلِمَاتِ, لاَ تَحْقِرَنَّ جَارَةٌ لِجَارَتِهَا وَلَوْ فِرْسِنَ شَاةٍ»

«Эй мусулмон аёллари, аёл киши қўшни аёлни ҳақир санамасин, гарчи улар қўй боқувчи бўлсалар ҳам» деганлар, (муттафақун алайҳ).

Оиша р.а. ривоят қиладилар: Эй Расулуллоҳ, менинг икки қўшним бор, қайси бирига нарса бераман, деб сўраган эдим,

«إِلَى أَقْرَبِهِمَا مِنْكِ بَابًا»

«қайси бирининг эшиги сенга яқинроқ бўлса, ўшанисига», деб жавоб бердилар. Бухорийдан.

  1. Омонатдорлик:

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ یَأۡمُرُكُمۡ أَن تُؤَدُّوا۟ ٱلۡأَمَـٰنَـٰتِ إِلَىٰۤ أَهۡلِهَا

„Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга буюради“.     [4:58]

Ҳузайфа р.а. ривоят қилади:

«جَاءَ أَهْلُ نَجْرَانَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا: ابْعَثْ لَنَا رَجُلاً أَمِينًا, فَقَالَ لأَبْعَثَنَّ إِلَيْكُمْ رَجُلاً أَمِينًا حَقَّ أَمِينٍ, فَاسْتَشْرَفَ لَهُ النَّاسُ, فَبَعَثَ أَبَا عُبَيْدَةَ بْنَ الْجَرَّاحِ»

«Нажрон аҳли Пайғамбар с.а.в. нинг олдиларига келишиб, бизга бир омонатдор одамни юборинг, дейишди. Шунда Пайғамбар с.а.в. сизларга ҳақиқий омонатдор одамни юбораман, дедилар. Ҳамма ўша бўлишга интиларди. Шунда у киши Абу Убайда ибн Жарроҳни юбордилар» (муттафақун алайҳ).

Абу Зарр р.а. ривоят қилади:

«قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَلاَ تَسْتَعْمِلُنِي, قَالَ فَضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى مَنْكِبِي, ثُمَّ قَالَ: يَا أَبَا ذَرٍّ, إِنَّكَ ضَعِيفٌ, وَإِنَّهَا أَمَانَةُ, وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ, إِلاَّ مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا, وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا»

«Мен: «Эй Расулуллоҳ мени ҳам ҳоким қилмайсизми?», дедим. У киши елкамга уриб: «Эй Абу Зарр, сен заифсан. Ҳокимлик омонатдир, кимки уни етарли даражада эътибор билан қабул қилиб олиб, устига юкланган бурчни адо этмаса, қиёмат кунида у шармандалик ва надоматдир», дедилар». (Муслимдан).

Ҳузайфа ибн Ямон р.а. дан ривоят қилинишича, у киши шундай деди: Бизга Пайғамбар с.а.в. икки ҳадисни айтган эдилар, мен улардан биттасини кўрдим, иккинчисини эса кутяпман. Пайғамбаримиз с.а.в. бизга шундай дедилар:

«أَنَّ الأَمَانَةَ نَزَلَتْ فِي جَذْرِ قُلُوبِ الرِّجَالِ …»

«Омонат эр кишиларнинг қалби тўрига жойланган…» (муттафақун алайҳ)

Абу Ҳурайра р.а ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. атрофларидаги умматга шундай деганлар:

«اِكْفِلُوا لِى بِسِتٍّ أَكْفِلُ لَكُمُ الْجَنَّةَ, قُلْتُ: مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: اَلصَّلاَةُ, وَالزَّكَاةُ, وَالأَمَانَةُ, وَالْفَرْجُ, وَالْبَطْنُ, وَاللِّسَانُ»

«Менга олти нарсага кафолат беринглар, мен сизлар учун жаннатга кафил бўламан. Мен: «Улар қайсилар, эй Расулуллоҳ?», деб сўраган эдим: «Намоз, закот, омонат, фарж(авратни зино каби ҳаромлардан сақлаш), қорин(ни ҳаром таомлардан сақлаш) ва тил(ни ғийбат, ёлғон, фахш гап-сўзлар каби ҳаромлардан сақлаш)» деб жавоб бердилар». Табароний ривояти. Мунзирий, унинг исноди бўлаверадиган, деган. Ҳайсамий уни, ҳасан, деган.

Омонат шаръий таклифлардир. Яна бир қавлда: уларга(яъни шаръий таклифлар: эрни оиладаги вазифаси, аёлни оиласи олдидаги, ота-онани фарзандлари олдидаги, фарзандларни ота-онасига бўлган вазифаси, бир жамоа амири ёки унинг аъзоларининг вазифаси, ишчиларни ишлатишлик, бировлар қўл остидаги ишчи-хизматчилик, дўстлик, қаришдошлик, ўқитувчилик, олимлик, бошқаларга Исломни ўргатувчи даъватчи, бошқаларни мол-мулкини сақлаб берувчи, совдогарнинг дўконидаги сотувчи, сирларини қабул қилувчи, омма мулкини жамловчи, ҳуллас, барча ишлардаги шаръий талабларга) итоат қилишдир, дейилган. У ҳамма буйруқ ва тақиқларни ўз ичига олади. Халифа, волий, ҳоким, қози, шўро мажлисининг аъзоси, лашкар амири, элчи, намоз ўқигувчи, рўза тутувчи, ҳаж қилувчи, закот берувчи, даъват этувчи, одамларга эзгуликни ўргатувчи, толиби илм, муфтий, вақфнинг мутаваллиси, байтул-молнинг эгаси, сотувчи, чамаловчи, закотлар бўйича иш юритувчи, хирожий ерларнинг бошқарувчиси, мужтаҳид, муҳаддис, муаррих, сиёсат ёзувчи, ўлжалар бўйича иш юритувчи, корхона мудири, ваколат бериш вазири, ижро этиш вазири, таржимон, мактабдаги болалар ўқитувчиси, оиласини бошқараётган эркак, эрнинг уйига қараб турган хотин, табиб, доя, дори сотувчи, эмизувчи, шерикчилик қилувчи, ижарага олувчи, дорул-хилофатнинг мудири, унинг қўл остидаги мудирлар – савдо-сотиқ мудири, меҳмонхона мудири, гараж мудири, ошхона мудири, қўриқлаш бўлими мудири, овловчи, хотини тарафига ўтаётган киши, сир сақловчи, ахборотчи, хабарлар терувчи, иши тақозоси билан телефон ва интернетда одамларнинг хабарларини эшитадиган журналист ва бошқаларнинг – ҳамма-ҳаммасининг гарданига омонат юклангандир. Демак, омонатнинг шаъни улуғ, майдони кенгдир. Оз ё кўп бўлсин, катта ё кичик бўлсин, мукаллафнинг зиммаси ундан холи бўлмайди. Омонатдор бўлиш билан одам ҳар бир ишга, ҳар томонлама “ишончли инсон” сифатига эга бўлади.

NO COMMENTS