Толибон Анқарага Қобул аэропортни бошқаришни таклиф қилди

534
0

Толибон Анқарага Қобул аэропортни бошқаришни таклиф қилди

 “Толибон” Анқарага Қобул халқаро аэропортининг фуқаролик бошқарувини ўз қўлига олишин таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган матбуот анжуманида маълум қилганини Anadolu аентлиги хабар қилди.

“Толибон” Қобул аэропортини бошқаришни таклиф қилди. Кимга таклиф қилди? Бизга. Улар хавфсизликни таъминлайди, лекин маъмурий бошқарувни бизга таклиф қилди. Биз ҳали жавоб бермадик, қарор қабул қилмадик”- , деди Эрдоган.

 Эрдоган баёнотидан олдин Қобул халқаро аэропортига яқин ерда теракт амалга оширилди, юздан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 150 киши ярадор бўлди. Бу воқеага қадар Америка президенти Жо Байден “Ислом давлати” ташкилотининг Афғонистондаги қаноти теракт уюштириши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Британия қуролли кучлари вазири Жеймс Хеппи эса жангарилар аэропорт ҳудудида ҳужум уюштиришни режалаштирилаётгани ҳақида “жуда ишончили” маълумот борлигини айтган эди.

 Булардан кўриниб туриптики, теракт олдиндан режалаштирилган иш бўлган. Мақсад – Толибон ва “ИШИД” ўртасида тўқнашув келтириб чиқариш ва жамотчиликда Толибон хавфсизликни таъминлай олмайди деган фикрни пайдо қилишдан иборат. Энди бу ходисадан сўнг Америка Эрдоганни ишга солиш орқали Қобул аэропортидан янада қулайроқ фойдаланиш имконини пайдо қилишни кўзлаяпти.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here