«Ливан ечими» деган доира атрофида айланавериш ўрнига раббоний ечимга олиб борувчи йўлни тутмоқ лозим

420
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Ливан ечими» деган доира атрофида айланавериш ўрнига раббоний ечимга олиб борувчи йўлни тутмоқ лозим

Чоршанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти нашр қилган варақада қуйидагилар таъкидланади:

«Ливан ҳукуматини тузиш, кўрсатилган муддатда ва муддатидан илгари сайловлар ўтказиш, ҳукмдорлар башарасини ўзгартириш, банклар аралашуви ва аралашмаслиги, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки тизими бўйича юриш, минтақадаги турли давлатлар қўйнига кириш, буларнинг ҳеч бири ҳаргиз ўзгариш пайдо қилмайди. Аксинча, улар худди оғриқ қолдирадиган укол каби бўлиб, зум ўтмай ўз таъсирини йўқотади ҳамда вазият яна аввалги аҳволга тушади, ҳатто аввалгидан ҳам ёмонлашади. Мудом мана шу сиёсатчилар, тоифалар ва раҳбарлар дохил эски тизим доирасида яна айланаверилар экан, буларнинг барчаси давом этаверади!».

Варақада Ливан аҳлига қуйидагича мурожаат қилинди:

«Агар сиз етмишинчи йиллардаги газеталарга мурожаат қилсангиз, худди бугунги аламлар, оғриқлар ва нолаларга гувоҳ бўласиз! Ботиб қолганингиз ботқоқдан чиқиш учун жиддий позицияни эгаллашингизга юқорида баён қилганларимиз етарли бўлса керак. Бунинг учун Аллоҳ рози бўладиган ўзгариш йўлини, яъни, Исломга асосланган кенг-қамровли ечимни танлаганингизни эълон қилинг. Айниқса, Халифалик қулатилишининг юз йиллигида турган эканмиз, Аллоҳнинг изни ила, яқинлашиб келаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлига қадам қўйиб, Уммат карвонига қўшилганингизни, анави тоифалар, раҳбарлардан, коррупциячи сиёсий синфдан воз кечганингизни очиқланг. Ана шунда уларнинг кишанидан, уларнинг минтақавий ва халқаро хўжайинларига қарамликдан озод бўласиз.

Роя газетасининг 2021 йил 24 март чоршанба кунги 331-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here