Папанинг Ироқ сафари ҳамда Иброҳимий дини деган бидъат

326
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Папанинг Ироқ сафари ҳамда Иброҳимий дини деган бидъат

Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда Рим папасининг Ироққа келиши хусусида сўз юритилиб, қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

«Папа қандай миссия етказмоқчи, у нимага даъват қиляпти? Бунинг салбий оқибатлари қандай?».

Бу саволларга жавоб сифатида баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

«Иброҳимий дини, дейилаётган бу даъват, аслида, қарама-қаршиликларга тўладир. Ахир, қандай қилиб насроний шахс яҳудий шахс билан келишиши мумкин. Ваҳоланки, насронийнинг эътиқоди бўйича яҳудийлар уларнинг пайғамбарини ўлдириб, хочга осишган бўлса?! Улар бир-бирларини ёлғончига чиқаришса?! Мусулмон киши Исо алайҳиссаломни инсон ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳунинг бошқа пайғамбарлари каби бир пайғамбари, деган эътиқодда бўлса-ю, Исони Аллоҳ ёки Аллоҳнинг ўғли дейдиган ёхуд учликка эътиқод қиладиган бу кимсалар билан қандай қилиб келишиши мумкин?! Қандай қилиб мусулмон Иброҳим алайҳиссаломни яҳудий ва насроний динларига манба қилиши мумкин, ахир, бу Иброҳим алайҳиссаломга нисбатан ҳақорат-ку?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай марҳамат қилади:

مَا كَانَ إِبْرَاهِيمُ يَهُودِيًّا وَلاَ نَصْرَانِيًّا وَلَكِنْ كَانَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки ҳақ йўлдан тоймаган ҳолида (Аллоҳга) итоат қилувчи киши бўлган ва мушриклардан ҳам бўлмаган» [Оли Имрон 67]

Матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланди:

«Папанинг даъвати АҚШ бошчилигидаги кофир Ғарбнинг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган қутурган ҳужумлари сирасига киради. Унинг айни ҳужумлари сақофий ва мафкуравий тус олган бўлиб, бу йўлда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилмоқда. Папа даъватидан Исломни бузиб, ҳаётга аралашмайдиган руҳонийлик динига айлантириш кўзланган. Бунга бизнинг айтар сўзимиз, ҳаётнинг барча соҳаларини ўз ичига олувчи шариат фақат ягона Ислом динидадир. Аммо папанинг чақириғи буларнинг барчасини ўчириб, худди яҳудий ва насронийларнинг дини ибодатхоналарга чеклангани каби, Исломни ҳам масжид ва намозхоналар ичига чеклаб, ўша ерларга қамашга қаратилган.

Унинг сафаридан Ироқдаги абгор ҳукуматга – хусусан, унинг айби очилиб, бадбўй коррупциясидан бурунлар жирканаётган бир пайтда – қонунийлик тусини бериш кўзланган бўлиб, халқ бошига қатли ом ва очарчилик каби турли ҳалокатларни ёғдираётган ўлим талвасасидаги ҳукуматга жон киритмоқчи бўляпти. Мана, папа келиб, ҳукумат олиб келган шунча ахлатларни муборакбод этяпти ҳамда уни йўлини тўғрилаб олиш ва вазиятни ислоҳ этишга чақиряпти!».

Баёнот қуйидаги сўзлар билан тамомланди:

«Кофирлар Халифаликни ва мусулмонлар ҳокимиятини йиқитиш билан кифояланишгани йўқ. Мана, бугун мусулмонларни ақидаларидан суғуриб олиш ва Исломнинг мустаҳкам асосларидан воз кечтиришга ҳаракат қилишмоқда. Папанинг бизга Иброҳимий дини номидан тиқиштираётган ва шу дин остида яшашга чақираётган бу даъвати мусулмонларни адаштириш ва уларни Ислом асосларидан буришдан бошқа нарса эмас. Бас, шундай бўлгач, Аллоҳнинг чақириғини қабул қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш билан ҳокимиятингизни қайтариб олинг. Зеро, Халифалик соясида мусулмон ҳам, ғайримусулмон ҳам бахтли ҳаёт кечиради ҳамда жонлари, моллари ва номуслари хавфсизлиги таъминланади».

Роя газетасининг 2021 йил 17 март чоршанба кунги 330-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here