Саудия Арабистони ўз дастуридан мустамлакачи кофирни ғазаблантирувчи нарсани олиб ташламоқда, бу хоинлик ва малайлик самарасидир

322
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саудия Арабистони ўз дастуридан мустамлакачи кофирни ғазаблантирувчи нарсани олиб ташламоқда, бу хоинлик ва малайлик самарасидир

«Ҳурра» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 17 жумодуссоний, милодий 2021 йил 30 январ шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Вашингтон Пост газетасидаги бир мақолада айтилишича, Саудия режими мактаб дарсликларидан ножўя (яъни, ўзи нафратланадиган) материалларни бирма-бир, оҳиста равишда олиб ташламоқда.

Мақолага кўра, Саудия Арабистони гомосексуалистларга ўлим жазосини қўллашни ҳамда шаҳид бўлишни мақтовчи ва уни Исломнинг олий чўққиси, деб ҳисобловчи мавзуларни ҳам олиб ташлаган.

Олиб ташланган матнларга ўнинчи синф ўқувчиларига ўргатиладиган Муҳаммад пайғамбарнинг «То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилмагунларича ва уларни ўлдирмагунларича қиёмат қоим бўлмайди», деган сўзи ҳам киради.

Мақолада, масалан, бир яҳудий болакайнинг Исломни қабул қилгани сабабли дўзахдан қутулиб қолгани тўғрисидаги ҳали ўчирилмаган мавзуларга оид хавотирлар ҳамон мавжуд эканлиги айтилган.

Шунингдек, мақолада Вашингтондаги Халқаро масалалар бўйича туҳматга қарши кураш ассоциацияси раиси Дэвид Уайнбергнинг «христианлар, яҳудийлар ва шиа мусулмонларини иблис қилиб тасвирланган материаллар ҳам олиб ташланди ёки баъзи кескин-қаттиқ айтилган жойлари юмшатилди», деган сўзи иқтибос сифатида келтирилди. Шунингдек, Уайнберг «Энди бу китобларда гомосексуалистлар, муртадлар, сеҳргарлар ва зинокорларнинг қатл қилиниши кераклиги айтилмайдиган бўлгани»ни қўшимча қилди. У «ҳали ҳам Исроил ва сионизм билан душманликка катта аҳамият берилаётганини ҳамда мактаб дарсликлари хариталарида Исроил давлати кўрсатилмагани»ни таъкидлади.

Ўз навбатида, «Мактаб таълимида тинчлик ва маданий бағрикенгликни мониторинг қилиш институти» ҳам декабрда Саудиянинг мактаб дарсликларидан бошқа динларга нисбатан нафратни тарғиб қилувчи матнларни биринчи марта бекор қилганини маълум қилди.

Институт таъкидлаганидек, бекор қилинган мавзулар орасида сионизм хавфи сарлавҳали бўлим ҳам, Муҳаммад пайғамбарнинг охирги замон бўлганда барча яҳудийлар қириб ташланиши ҳақидаги гапи ҳам бор».

Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here