Мусулмон юртларидаги курашаётган томонлар бу курашларининг нақадар хавфли эканини қачон англаб етадилар?!

331
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон юртларидаги курашаётган томонлар бу курашларининг нақадар хавфли эканини қачон англаб етадилар?!

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 2 рабиуссоний, милодий 2020 йил 17 ноябр сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Оксфам ташкилоти дунёдаги йирик давлатларни Саудияга Яманга қарши уруши асносида миллиардлаб доллар қийматидаги қурол-аслаҳаларни экспорт қилаётганлари учун ва бунинг муқобилида давлатлар дунёда энг катта инқирозни бошдан кечираётган яманликларга ёрдам сифатида айни маблағнинг атиги учдан бир қисмини ажратишаётгани учун танқид қилди.

Оксфам ташкилотининг таъкидлашича, катта йигирмалик давлатлари 2015 йилда Яман уруши бошлангандан буён Саудияга 17 миллиард доллардан зиёд қийматида қурол-аслаҳа экспорт қилишган. Аммо мана шу уруш сабабли дунёда энг катта гуманитар кризисни бошдан кечираётган яманлик халқни қўллаб-қувватлашга бу маблағдан атиги учдан бир қисмни ажратишган».

Роя:

Капиталистик давлатларнинг моддий манфаатига эришиш йўлида одамларни ўлдирадиган қуролларни сотиш учун исломий юртларда можароларни қўзғашаётгани бир мусибат бўлса, низолашаётган томонларнинг ўзларига қурол сотган ўша мустамлака давлатларнинг ишончли вакиллари сифатида урушга кираётганлари энг катта мусибатдир. Бундан ҳам ёмон жиноят бўлиши мумкинми?! Мусулмонлар АҚШ, Британия ва Франция каби мустамлакачи давлатлардан ўз маблағлари эвазига сотиб олинган қуроллар ёрдамида ўлдирилмоқдалар. Булар исломий юртлардаги мустамлакачиликнинг манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг режаларини амалга ошириш учун содир этиляпти. Бу нарса бир томондан, мустамлакачи Ғарбнинг жинояткорлиги ва ахлоқсизлигини кўрсатаётган бўлса, бошқа томондан, исломий юртлар ҳукмдорларининг ҳамда Ғарб билан бевосита ёки билвосита алоқа қилувчи ҳаракатларнинг нақадар улкан малай эканини ҳам намоён этмоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 25 ноябр чоршанба кунги 314-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here