БАА Исроилни тан олди ва ўртада телефон алоқаси ўрнатилди

503
0

БАА Исроилни тан олди ва ўртада телефон алоқаси ўрнатилди

Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил тўлақонли дипломатик алоқаларни ўрнатгани ортидан 16 августдан бошлаб икки давлат ўртасида телефон алоқаси ўрнатилди.

Дипломатик алоқалар ўрнатилгани ортидан телефон алоқасини ишга тушириш икки давлат амалга оширган биринчи ҳаракат бўлди. 13 август куни БАА Исроилни тан олган ва АҚШ воситачилигида Исроил билан тўлақонли дипломатик алоқаларни ўрнатишга келишиб олган эди.

Таҳлил: Ислом олами куфр билан муроса қилиш, келишиш ва унга тобе ҳолатда ялтоқланиб яшашга кўникиб боряпти.

Ғарб олами дунёда, жумладан исломий юртларда ривожлантириб бораётган “мўътадил Ислом” йўналиши, мусулмонларни куфрга яқинлаштириб, тобелигини зиёда қилиш асосига қурилган. Охирги ўн йилликда мўътадиллик йўналиши куфр олами билан ҳамкорликда Ислом оламида муайян ўринни эгаллаб бораяпти.

“Мўътадил Ислом”, куфр лоиҳаси бўлиб, исломий юртларда бузуқ исломий муҳит яратиш мақсадида ишлаб чиқилди. Мўътадиллик фикрати – Мусулмонларни куфр сиёсати остида яшашга рози қилиш мақсадида, жамиятда бузуқ исломий урф-омм пайдо қилади. Натижада Мусулмонлар жамият ва уммат манфаатларига ҳамда улар устида юргизилаётган куфр сиёсатига лоқайд, бефарқ бўлиб қолади. Шундан кейин исломий юрт етакчилари куфр асосига қурилган ички ва ташқи сиёсатларини хотиржам давом эттира олишади.

Фақат мабдаий Исломгина юқоридаги каби яҳудлар билан алоқани ва яна бошқа куфр асосидаги муносабатларни инкор қилади ва Мусулмонларни унга қаршилик туришга, шунингдек бу алоқаларни шаръий бўлишини талаб қилишга чақиради. Ҳар қандай давлат ўз вужудини (бошқарув тизимини) умматдан, яъни ўз фуқороларидан олади. Бу умумий қоида бўлиб, барча жамиятларда шундай.

Демак устимиздаги юртбошиларнинг куфр асосида олиб бораётган барча алоқалари умматнинг раъйи (дунёқараши)га боғлиқ. Улар олиб бораётган бузуқ сиёсат учун ҳам уммат жавобгар. “Мўътадил Ислом” умматни зиммасидаги ҳокимларни муҳосаба қилиш вазифасини ҳис қилишдан узоқлаштириш мақсадида атайин ишлаб чиқилди.

Ислом оламининг барча юртларида аҳвол шундай! Куфр ҳукм суриб, ҳокимиятлар барча алоқаларида куфрни очиқ намоиш этишяпти. Бир қатор Ислом руҳонийлари куфр томонига ўтиб олиб, одамларни ҳокимларга шукр қилишга чақиришади. Ибодатлар ҳукумат рухсати билан олиб борилиши керак деб, Мусулмонларни тарбиялашади! Аллоҳ фарз қилган даъват ишларини ҳам, куфрдан рухсат сўраб, у чизиб берган чизиқ ичида олиб боришга чеклашади! Умматни сиёсатдан ажратиб, талон-тарож бўлиб бораётган давлат, уммат ва шахслар манфаати ҳимоясига киришишдан қайтаришади!

Натижада ҳокимлар куфрга ялтоқланиб, уммат номидан улар билан куфр алоқаларини ўрнатади. Уммат унга сукут билан рози бўлиб, шартномаларга риоя қилиб бораверади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here