بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Судандаги ўтиш даври ҳукумати эски режимдан фарқсиз ўлароқ сел келтирган моддий зиённи ҳисоблашдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти!
Фуқаровий мудофаа миллий кенгаши чиқарган ҳисоботда ўтган кунлар ичида кўп ёққан сел оқибатида Судандаги айрим районлар зарар кўргани айтилади. Ҳисоботда Хартумдаги Шарқий Нил ҳудудларини, Жазира провинцияси, Дарфур ва бошқа районларни уриб кетган селнинг зарар ва зиёнлари ҳисоб-китоб қилинди. Унда ўн нафар инсон нобуд бўлганлиги, 1872та уй-жой буткул вайрон бўлиб, 1508та уй-жойга қисман зарар етгани ва бошқа зиёнлар айтилди.
Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Ёмғирли мавсумнинг қачон келиши ҳаммага маълум, кутилмаганда келмайди. Бироқ Суданда кети узилмай келаётган бу омадсиз режимлар ҳар йили ёмғирлар оқибатлари тўғрисида ҳеч нарса қилишмайди, масалан, куздан олдин қилиш керак бўлган маълум чора-тадбирлар каби. Балки ҳар йили шундай фалокатлар такрорланяпти. Ҳукумат эса, азоб-уқубатлар олдида қўл-қовуштириб, зиёнларни ҳисоб-китоб қилишдан бошқа нарсани билмайди. Бу йил ҳам худди шундай бўлди, чунки бу ҳукумат ҳам эски режимларга тақлид қиляпти. Моддий зиён ва зарарларни ҳисоб-китоб қилиб, сўнг офатга нисбатан ўз зиммасидаги вазифани қилмай, ҳаммани ҳалокатга қўйиб бермоқда».
Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:
«Ҳарбий мустамлакачилар юртимиздан чиқиб кетгандан бошлаб то шу кунга қадар ҳукм юритаётган режимлар, хоҳ демократик бўлсин, хоҳ ҳарбий бўлсин, хоҳ тоталитар тузум бўлсин, фарқсиз, уларнинг барчаси ғамхўрлик билан бошқариш, деган нарсани билишмайди. Балки солиқ йиғувчи капитализм билан бошқаришни билади, холос. Шунинг учун башаралар ўзгараверади, аммо тузум ўша-ўша, сиёсат ўша-ўша қолаверади».
Баёнот сўнггида Судан аҳлига мурожаат қилинди:
Ишларингизни ақидангиз асосида бошқарадиган ва сизга фаровон ҳаёт берадиган ғамхўр давлат барпо этиш учун қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлига беринг. Бас, биз сизни Ислом давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга даъват қиламиз.
Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан