Штаб: Муфтиёт жума намозига рухсат берилишини сўрамоқда
Дин ишлари бўйича давлат комиссияси коронавирусга қарши республика тезкор штабига мурожаат қилиб, фуқаролардан жума намозига рухсат бериш тўғрисида илтимослар тушаётганини маълум қилган. Бу ҳақда штабнинг 22-август куни бўлиб ўтган йиғилишида айтилди
Йиғилишда, мусулмонлар диний бошқармаси диний муассасаларда санитария талабларининг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммасига олмоқда. Штабнинг маълумотига кўра, бош вазир ўринбосари Алмазбек Баатирбеков соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ва муфтиётга санитария хавфсизлиги алгоритимини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.
Изоҳ: Биз мусулмонлар Ислом давлатисиз, Халифаликсиз шундай хор даражага тушдикки, Аллоҳнинг фарзини бажариш учун кофирнинг малайидан рухсат сўрайдиган, унинг марҳаматини кутадиган бўлиб қолдик.
Қирғиз ҳукумати март ойида мамлакатда карантин жорий этган вақтда биничи ўринда масжидларни ёпди, мусулмонларни жамоат ва жума намозларини адо этишларини тақиқлади. Қарийиб икки ой давом этган қатъий карантиндан сўнг расмий ҳукумат карантин чораларини босқич-босқич юмшатиб, бозорлар, спорт марказлари, фитнес клублар… ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган масканлар фаолиятига рухсат берди. Аммо масжидлар очилиши энг охирги навбатга қолдирилди. Ҳукумат масжидлар очилишига рухсат берган бўлсада, масжидларда “ижтимоий масофа” сақланиши, дизенфекция ишлари олиб борилишини шарт қилиб қўйди. Бозорлар, жамоат транспортлари, истироҳат боғларида эса бу талаблар бажарилмаётганига эътибор ҳам қаратмади. Мусулмонлар ҳукумат томонидан қўйилган талабларни бекаму кўст бажаришларига қарамай расмийлар Рамазон ҳайит намози ўқишга рухат беришмади. Кейинчалик, мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашганини баҳона қилиб яна қайта масжидларда жума намозлари ўқилишини тақиқлади, Қурбон ҳайити намозини бекор қилди, Ҳаж зиёратидан тўсди. Бироқ, бозор ва бошқа касаллик ўчоғи бўлиши мумкин бўлган жойларни ёпмади…
Ўзларини мусулмонлар устидан раҳбармиз деб ҳисоблайдиган муфтий ва муфтиёт ходимлари эса Аллоҳнинг шариатига риоя қилиш ўрнига расмий ҳукумат чиқарган қарорларни шариатга маслаштириш учун динни бурмалашга ўтишди. Улар Аллоҳнинг олдидаги ҳисоб-китобдан эмас, балки вақтинчалик эгаллаб турган лавозимларини сақлаб қолиш илинжида дунёвий ҳукумат раҳбарларидан қўрқишди. Улар бу дунё ўткинчи эканлигини билиб турган ҳолда дунё матосини Охиратдан афзал билишди…
Биз мусулмонлар, яна қайта Ислом байроғи остида бирлашмас эканмиз устимизда ҳукм юритаётган кофир тузум ва унинг малайлари динимиз, эътиқодимиз ва қадриятларимиз устидан кўнгилларига келган ишни қилаверишади. Биз аввалги азизлик ҳолатига қайтишимиз, ибодатларимизни бировнинг қош-қовоғига қараб ўтирмай, эмин-эркин бажаришимиз, зиммамиздаги омонатни адо этиш, Исломни бутун оламлар учун ҳидоят ва раҳмат рисолати сифатида кўтариб чиқиш имкониятига эга бўлишимиз учун Халифалик давлатини қайта барпо этишимиз зарур.
Абдураҳмон Одилов