Қирғизистонда референдум ўтказиш таклиф этилди

480
0

Қирғизистонда референдум ўтказиш таклиф этилди

Қирғизистонда 4 октябрда давлат бошқарувининг президент ёки парламент шаклини танлаш бўйича референдум ўтказиш таклиф этилди. 

Бу ҳақда Қирғизистон парламенти матбуот хизматида маълум қилинган.

“1 апрелдан оммавий муҳокамага “Қирғизистон Республикаси давлат тузилишини белгилаш бўйича референдум тайинлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қўйилмоқда”, дейилган хабарда.

Қонун лойиҳасида овоз бериш бюллетенида саволнинг қуйидагича қўйилишини тасдиқлаш таклиф қилинган: “Сиз Қирғизистон Республикасида давлат бошқарувининг қайси шаклини қўллаб-қувватлайсиз?”. Ва бунга иккита жавоб варианти – “парламент” ва “президент” берилади. 

Қирғизистондаги етакчи гуруҳ ҳукуматнинг нотовонлиги оқибатидан мамлакатни шу кунги ночор ҳолатга солиб қўйганини яшириш мақсадида бу ҳолатга парламент бошқарув тизимини айбдор қилмоқчи. Улар бошқарув тизимини ўзгартириш билан халқни яна чалғитмоқчи бўлишаяпти. Одамларда тузумга нисбатан яна қуруқ умид пайдо қилиб, шу йўл билан ҳокимиятни қўлларида яна бир оз ушлаб туришмоқчи.

Ваҳоланки парламент бошқаруви бўладими ёки президентлик бошқаруви бўладими, фарқи йўқ, иккови ҳам капитализм бошқарув системасининг ҳар-турли йўналишлари бўлиб, умумий вазиятни ўзгартира олмайди. Бири доимий бош-бошдоқликлар келтириб чиқарса, иккинчиси мамлакат манфаатларини муайян гуруҳнинг диктаторлик режими таъсири остига тушириб қўяди. Ҳар икки ҳолатда ҳам, халққа бахтли (хотиржам) фаровон ва осоишта ҳаёт бахш эта олмайди! Демократияда энг чўққига чиққан Ғарб оламининг шу кундаги ҳаёти бунга мисол бўла олади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here