Трассаларни очиш Америка стратегиясидир, қўзғолонга ёрдам бериш стратегияси эмас Ундан Шом қўзғолонини йўқ қилиш кўзланган

590
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трассаларни очиш Америка стратегиясидир, қўзғолонга ёрдам бериш стратегияси эмас

Ундан Шом қўзғолонини йўқ қилиш кўзланган

Доктор Муҳаммад Ҳивроний

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятимарказий алоқалар қўмитаси аъзоси

Шом қўзғолони бошлангандан бери Америка ўзининг тобе давлатлар ва малайлари ёрдамида уни йўқ қилишга уриниб келмоқда. Бунинг учун ўзининг энг кучли макрларини ва энг ёмон нопокликларини ишга солди, барча қўғирчоқларини сафарбар қилди, имкониятларини аямай сарфлади. Бугунги кунгача, айниқса, учлик давлатлари (Эрон-Россия-Туркия) орқали бу ишда сезиларли ютуққа эришди. Дарҳақиқат, Америка бу ютуқни Остона ва Сочи конференцияларида қабул қилинган қарорлар орқали қўлга киритди. Айни режимлар қонхўр режимга бир нечта минтақалар ва улкан майдонларни қайтариб беришди, қўзғолон бошлангандан бери бу ерларнинг ҳаммаси қўзғолон аҳли қўлида эди. Қайтариб бериш иши нопок режа бўйича, яъни, энг кучли қирғинбарот қуроллар ёрдамида қутурган ҳамлалар билан амалга ошди… Оддий инсонлар бошига бир томондан стратегик бомбардимончи самолётлар ҳаводан ва сувдан тинимсиз бомбалар ёғдириб турди, бошқа томондан ракеталар ва снарядлар уй-жойларни аҳолиси билан қўшиб вайрон қилди… Инсоният тарихида бундай даҳшатли жиноятлар кўрилмаган.

Лекин ҳамлалар шу даражада қутурган бўлса-да, биз Сурия режими кучларининг тугаётганига, юртни назорат қила олиш имкониятини йўқотишганига гувоҳ бўляпмиз. Бугун режим армияси тарқоқ гуруҳларга айланган. Уларнинг бирдан-бир ташвиши, аҳолиси даҳшатли бомбардимондан қочиб-ҳижрат қилиши ҳамда жангчи гуруҳлар ҳам чиқиб кетиши натижасида бўшаб қолган уйларни талон-торож қилиш ва буюмларни ўзлаштириш бўлиб қолган.

Биз режим бостириб келган минтақаларнинг барчасида шу ҳолни кўрдик, Ҳалабдан тортиб, Ғута, Қаламун, Ҳиврон, Ҳама, Хон Шайхун, Шарқий ва Ғарбий Сикка каби.

Шом аҳлининг ҳоли ҳам бир хил: даҳшатли бомбардимондан юртлари ва молларини ташлаб чиқиб кетмоқдалар ҳамда Туркия ўрнатган деворли чегарага яқин ерлардаги жамлоқларга жойлашмоқдалар. Бу жамлоқлар эса, яхши яшаш шароити у ёқда турсин, мутлақо яшаб бўлмайдиган хор аҳволда.

Суриянинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, қўзғолон душманлари уни ўз мақсадларини амалга ошириш ҳамда учлик давлатлари ҳукмдорлари келишиб олган режаларни татбиқ қилиш учун стратегик майдонга айлантириб олишди. Бу Американинг уларнинг ҳар бирига бўлиб берган роллар доирасида бажарилмоқда. Уларнинг ҳаммалари асосий мақсадни, яъни, муборак қўзғолонни йўқ қилиш ва мағрур Шом аҳлини сиёсий ечим орқали кофир Америкага тиз чўктириш мақсадини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишмоқда. Сиёсий ечим қўзғолонни тугатиш, аҳолини қонхўр режим қўйнига қайтариш ва шундан сўнг Шом аҳли берган шунча қурбонликларни ҳавога кулдек учириб, беҳуда кетказишдан иборатдир.

Мана шундай стратегия ўз мақсади сари кетяпти. Ёмонлик алянси зулукдек ёпишиб олган айни мақсаднинг энг хавфли нуқтаси шуки, ҳозирда улар трасса-халқаро йўлларни назорат остига олишга уринишяпти. М4 ва М5 билан ифодаланган бу трассалар, агар Аллоҳ сақласин-режим қўлига ўтадиган бўлса, озод этилган минтақаларнинг аксарини қўлдан бой бериш мумкин бўлади ҳамда режим минтақалари, Туркиянинг расмий ўтиш йўлаклари билан қўшилади. Ана шунда Туркия йўлакларни ланг очиб қўяди ва у билан режим ўртасида очиқ-ошкор расмий муносабатлар бошланади. Қўзғолончилар назоратидаги минтақалар эса, атрофлари турк деворлари билан ўралган кичик-кичик уяларга айланади, у ерларда юзлаб чодирлар пайдо бўлади, бутун дунё у ерни террористлар тўпланган сўнгги бошпана жойи ўлароқ қарайдиган бўлади. Улар ё Сурия-Иордания чегарасидаги Рукбон жамлоғи сингари турли ҳолатдаги даҳшатли қамал остида қолиши ёки унинг бошига Боғуз минтақаси бошига тушган нарса тушиши мумкин бўлади.

Шундай қилиб, бу жинояткор давлатлар ва уларнинг қўғирчоқлари қўзғолонни тугатдик, Сурияни ўзининг асл эгасига топширдик, деб ўйлашяпти. Масалан, турк режими бир неча бор шу мазмунда баёнот бергани каби.

Мудом душманларимиз тузишган ва ўшанга биноан ишонч билан ҳаракат қилишаётган стратегия шу экан, табиий савол туғилади: Шом аҳлида ҳам ўз қўзғолонларига ёрдам бериб, ютуққа эриштирадиган бирор стратегия борми?!

Бунинг аниқ ва тўғри жавоби шуки, ҳозирда Шом аҳли қўлида ҳеч қандай стратегия йўқ. Чунки уларнинг холис онгли етакчилари йўқ!

Шом аҳли режимга қарши қўзғалган пайтларида уларнинг сиёсий етакчиликлари бўлмади, балки сон-саноқсиз халқ қўзғолони бўлди, холос. Ўшандаёқ бу жинояткор давлатлар кўксини танкларга тутган мажруҳ халқ олдига етиб келишга ошиқишди.

Баъзилари уларга ўзини ёрдам берувчи қилиб кўрсатиб, олдиларидан қизил чизиқ тортиб бериш билан алдашди… Баъзилари эса, жангчи гуруҳлар тепасида ўзларини ўзлари сайлаб олган ва халқ томондан сайланмаган раҳбарларига йирик долларларни тўкишди. Шу тарзда бу давлатлар айни гуруҳ раҳбарлари билан алоқа ўрнатиб, уларни ўз назоратлари остига олиш билан гуруҳлар қарорини ҳам ўз назоратларига олишди. Бу раҳбарлар бўлса, ўзлари мустақил қарор қабул қилишолмади, Шом қўзғолони ва қурбонлари устида савдо қилишди.

Шу билан бирга, бу давлатлар баъзи кимсаларни танлаб олиб, уларга сиёсий мухолафат, деган ном беришди, уларни пойтахтма-пойтахт судраб юришди. Бу «мухолафат» ҳам Шом қўзғолони ва қурбонлари устида савдо қилди… Ва ниҳоят, мана шундай ҳалокатли оқибатга етиб келдик. Демакки, қўзғолон бугунги кунга қадар ўзига ушбу майиб-мажруҳ халққа муваффақият йўлини кўрсатиб берадиган онгли холис етакчини қабул қилиб олгани йўқ.

Нусрат учун керакли омиллар мавжуд. Бироқ, ҳаммасидан олдин ушбу азиз халқимиз ўз қарорини қайта қўлга олмоғи даркор. Чунки у истак-иродасиз қолди. Ким ирода ва қарорини йўқотган бўлса, мағлуб бўлади, йиқилади.

Нусрат учун керакли омилларга келсак, улар учта нарсада кўринади: онгли холис сиёсий етакчилик, моҳир холис ҳарбий етакчилик ва иш режаси. Чунки онгли холис сиёсий етакчилик қўлида албатта давлат барпо қилиш лойиҳаси бўлади. Бу биринчиси. Иккинчиси, моҳир холис ҳарбий етакчилик қўзғолон душманлари чизган қизил чизиқни парчалаб ташлаб, мужоҳидларни жиҳодга сафарбар қилишга ва асосий мақсадга хизмат қилиб, ҳал қилувчи жангни, яъни, режимни ағдарувчи жангни бошлашга қодир. У саҳрога ўхшаган ерларда беҳуда жанглар қилиш билан банд бўлмайди. Йўқ, у режимнинг ўз марказида-инида кескин жанг олиб боради. Учинчи, иш режаси. Бу – аксар инсонлар келишиб-рози бўладиган режадир, яъни, қўзғолоннинг юриши учун керакли ўзгармас асослардир. Ушбу ўзгармас асослар қуйидагилардан иборат:

а)   Режимни бутун аркону башаралари билан қўшиб ағдариш ва ушбу улуғ халқнинг қонини дарё қилиб оқизган режим билан ҳаргиз учрашув ва музокара ўтказмаслик;

б)   Режимлар, давлатлар, хусусан, Туркия ва Форс Кўрфази давлатлари каби, Сурия халқини алдаган давлатлар билан алоқани буткул узиш;

в)   Ислом тузумини барпо этиш учун фаолият қилиш. Ушбу тузум бутун инсониятга эзгулик улашади, уларга бахтли ҳаёт ҳамда ҳаммаларини алдов билан эмас, ҳақиқатда том маънода ғамхўр бошқарув билан таъминлайди. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги буюк Ислом тузумисиз ҳаргиз рўёбга чиқмайди.

Нусрат учун керакли омиллар мана шулардир. Алҳамду лиллаҳ, бу омиллар албатта мавжуд. Бироқ, бунинг учун жиддий ҳаракат даркор. Шом аҳли ўзларининг ҳақиқий бурчларини зиммаларига олмоқлари зарур. Чунки моллари, фарзандлари ва юртларини қурбон қилганлар ҳам, ушбу масаласининг эгалари ва шу масала билан ҳукм юритадиганлар ҳам Шом аҳлидирлар. Ушбу масала тўққиз йилдан бери сиз Шом аҳли дилларингизда қайнаб, ҳажми кенгайиб, то Аллоҳнинг изни ила нусратга етгунларингизча уни ҳал этишдан ҳаргиз воз кечмайсизлар. Кофирлар ҳам шу кунгача сизнинг динингизни мағлуб этишда ноумидликка тушишди. Бугун ҳам, эртага ҳам сизнинг буюк қўзғолонингизни йўқ қилишда албатта ноумидликка учрашади, инша Аллоҳ. Дарвоқе, қўзғолоннинг саботи ва сизнинг очиқ нусратга эришиш йўлидаги қатъиятингиз душман катталарининг сочларини оқартириб юборди. Уммат қони сиз Шом аҳли қонингиз билан бирга қайнамоқда, ҳаракат қилмоқда, унинг кўзлари сизга умид билан боқиб, юраклари энтикиб, нусрат қучишингизга мунтазир бўлиб турибди. Шу билан бирга, сизга Аллоҳ Азза ва Жалланинг ўзи кафилдир. Бас, мана шу сизнинг стратегиянгиз бўлсин, динингизга ёрдам бериш ва Роббингиз шариатини барпо қилишга отланинг, Умматингиз улуғлигини қайта тикланг. Аллоҳга қасамки, очиқ нусрат кунини юракдан соғиндик.

﴿فَلاَ تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنْتُمْ الْأَعْلَوْنَ وَاللَّهُ مَعَكُمْ وَلَنْ يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ﴾

«Бас, сизлар (ҳаргиз) сустлашманг ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (кофирларни) ярашга ҳам чақирманг! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизни (савоб-мукофотини) камайтирмас»                                        [Муҳаммад 34]

Роя газетасининг 2020 йил 8 январ чоршанба кунги 268-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here