Индонезия мамлакат ўқув дастуридан Халифалик ва жиҳодга оид дарсликларни олиб ташламоқчи

508
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Индонезия мамлакат ўқув дастуридан Халифалик ва жиҳодга оид дарсликларни олиб ташламоқчи

«Республика» газетаси веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 18 робиус-соний, милодий 2019 йил 15 декабр якшанба куни) нашр қилган хабарда айтилишича, Индонезия дин ишлари вазирлиги яқинда мактаб дарсликларидан ҳамда мактаб таълим босқичлари имтиҳонлари матнларидан Халифалик, кураш ва жиҳодга доир материалларни олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди. Айни мақсад йўлида вазирлик мактаблардаги исломий дарсликларда мавжуд Халифалик ва жиҳодга тааллуқли мавзуларни қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу – дин ишлари вазирлигининг мактаб босқичлари бўйича муассаса ва ташкилотлар бўлими директори Аҳмад Умар томонидан имзоланган ҳамда B-4339.4 / DJ.I / Dt.I / PP.00 / 12/2019 рақами остида тарқатилган ҳужжатда қайд этилган».

Роя газетаси шарҳи:

Ислом ва унинг аҳкомларига қарши кураш Индонезия режимининг одати. Чунки ҳукумат, айниқса, дин ишлари вазирлиги Исломни таҳқирловчи ва мусулмонларни ғазаблантирувчи қатор қарорлар чиқармоқда. Янги ҳукумат масжидлардаги дарсларга жосуслик қилиб, ҳукумат идораларида муслималарни ниқоб тақишларини тақиқлади. Айнан шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, дин ишлари вазирлиги мактаб босқичларидаги таълим дастурларидан Ислом аҳкомларини, яъни, Халифалик ва жиҳод ҳақидаги моддаларни олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Бундай қарор биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бироқ унинг амалий қарор сифатида чиқарилиши Индонезия аҳлида реакция қўзғади. Халқ қарорга нисбатан ўз ғазабини изҳор қилганда, дин ишлари вазири гўё бу материалларни фиқҳий нуқтаи назардан фақат исломий маданий тарих мавзусига кўчиришга ҳаракат қилмоқчи эканлигини билдирди. Бироқ бу ерда ҳукумат мазкур материалларни бутунлай бекор қилмоқчи, акс ҳолда, Индонезия аҳли бунга ғазабнок реакция билдирмас эди.

Албатта, бу каби қарорларга мусулмонлар асло сукут қилмасликлари керак, билъакс, унга қаттиқ қаршилик қилмоқлари лозим. Исломий таълим-тарбия қайта ўз йўлига қўйилиб, тўғри дастур бўйича давом этиши зарур. Чунки исломий тарбия ўқувчи ва талабаларда Исломга бўлган имонларини ҳеч шубҳа аралашмаган ҳолда мустаҳкамлайди ҳамда Ислом шариатидан, унинг аҳкомларидан ва Росули ﷺдан фахрланиш туйғуларини кучайтиради, Ислом йўлида фидоийлик қилиш руҳини қайта тиклайди.

Роя газетасининг 2019 йил 25 декабр чоршанба кунги 266-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here