То бутун коррупциячи тўдалар супуриб ташланиб, Аллоҳнинг ҳукми ўрнатилмас экан, Ироқ масаласи ечилмайди

477
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

То бутун коррупциячи тўдалар супуриб ташланиб, Аллоҳнинг ҳукми ўрнатилмас экан, Ироқ масаласи ечилмайди

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 4 робиул-аввал, милодий 2019 йил 1 декабр якшанба куни) тарқатган хабарда бундай дейилади:

«Шанба куни Миллий Меҳвар алянси президентнинг ҳам, вакиллар палатаси раисининг ҳам истеъфосини талаб қилди. Қолганлар эса, технократик ҳукумат тузишни талаб қилишди. Бундан олдин, намойишларнинг давом этиши ва кўплаб инсонларнинг ўлдирилиши манзарасида ҳукумат бош вазири Одил Абдулмаҳдий истеъфо берган эди.

Шанба куни Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий ўзининг истеъфога чиқиши тўғрисида парламентга расман мактуб тақдим қилган эди. Унинг маъмуриятидаги манбалар бош вазирнинг истеъфо масаласини муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамасининг фавқулодда мажлисига раислик қилаётганини маълум қилди. Маъмурият чиқарган баёнотдан бош вазир истеъфосининг бир овоздан маъқуллангани маълум бўлди. Аммо истеъфо расмий бўлиши учун парламент якшанба куни ўтказиладиган сессияда уни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга мажбур.

«Вазирлар маҳкамаси раиси ҳукуматнинг намойишчилар талабларини қондириш ва ислоҳотлар лойиҳасини тақдим этиш учун қўлидан келган барча имкониятни сарфлаганини таъкидлади», дейилади баёнотда».

Роя газетаси шарҳи:

Бу коррупциячилар тўдасини кофир Америка олиб келди ва нопок уруши орқали вайрон қилолмаган нарсаларни вайрон қилиш учун уларни ўз халқи елкасига зўрлаб миндириб қўйди. Шунинг учун Америка уларнинг ҳокимиятда туришларидан манфаатдор. У воқеа-ҳодисаларни кузатиб боряпти… Агар улар намойишларни ўзларининг хавфсизлик кучлари билан бостириша олса, яхши. Бироқ бостиришга муваффақ бўлишолмаса, у ҳолда, бу тўдани ағдаришга киришади. Чунки бу Американинг ўз хизматкор ва малайлари намойиш томонидан қаршиликка учраган пайтда қўллайдиган одатидир. Кейин уларнинг ўрнига хиёнат ва Уммат душманларига хизмат қилишга «ўрганиб қолган» бошқа малайларни олиб келади.

Шунинг учун бу жиноятчилар тўдасидан қутулиш учун албатта уларнинг кофир демокаратик тузумини йўқ қилмоқ ҳамда Аллоҳ Таолонинг шариати билан ҳукм юритмоқ шарт. Инсонлар хавфсизлиги ва иззат-ҳурмати шу билан амалга ошади.

Роя газетасининг 2019 йил 4 декабр чоршанба кунги 263-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here