Ҳизб ут-Таҳрир – Кения: «терроризм»га қарши кураш қонунига ўзгартиш киритиш Исломга ҳужум қилиш учун яна бир ҳийладир

563
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Кения: «терроризм»га қарши кураш қонунига ўзгартиш киритиш Исломга ҳужум қилиш учун яна бир ҳийладир

Кения президенти давлат қонунининг «терроризм»га қарши кураш моддасига киритилган ўзгартишни тасдиқлади. Унинг тасдиқи билан айни ўзгартиш қонунга айланади. Қонунга айланиши билан мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳақидаги рўйхатга ва уни янгилашга алоҳида эътибор қаратиб, ўқувчилар орасида «экстремизм» аломатлари кўринганларини назорат қилиш бўйича алоҳида ўқитувчилар тайёрлайди. Устига-устак, бу қонунда ҳар қандай шаклдаги «терроризм» билан айбланган шахсни 20 йилдан 30 йилгача қамоққа ҳукм қилиш таклиф қилинган. Бундай қонунчиликка нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Кения матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бутун «терроризм» бўйича курашнинг асосий нишонлари холис мусулмонлар эканида асло шубҳа йўқ. Исломий ташкилотлар билан бирга, ноҳукумат мактаб ва муассасаларни «терроризм»га қарши кураш кампанияси доирасига қўшиш мусулмонлар орасига қўрқув ва хавотир солишни ҳамда бир-бирларига жосуслик қилишга ундашни англатади.

Баёнот бундай огоҳлантирув билан давом этади:

«Биз ҳар бир мусулмон ота-оналарни, мусулмон ўқитувчиларни ва муассасалар ходимларини душманларнинг Исломга қарши бундай халқаро кураш кампаниясига бўйсунишдан огоҳлантирамиз. Чунки бу нарса дунё ҳаётида ҳам, Аллоҳ Субҳанаҳуга рўпара бўлганингизда ҳам шармандалик келтиради».

Баёнот сўнггида қуйидагилар эслатилди:

«Мусулмонлар душманлари бизнинг Ислом шариатини татбиқ этишга қаратилган чақириғимиздан қўрқишяпти, шу сабабли мусулмонларни ўз динларига амал қилишдан тўсиш учун «терроризм» ва «экстремизм», деган нарсалардан фойдаланишяпти. Зотан, «терроризм»га қарши кураш қонуни жамиятда мусулмонлардан бошқа ҳеч кимни нишонга олмайди. Бу қонунлар АҚШ етакчилигида олиб борилаётган халқаро кураш кампаниясининг бир қисми бўлиб, ундан мақсад, Ислом тушунчаларига зиён етказиш ва мусулмонларни ўз Исломларидан воз кечишлари учун қалбларига қўрқув солиш ҳамда динларига мутлақо зид бўлган куфр фикрларини қабул қилишлари учун доим босим остида ушлаб туришдир.

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here