Жинояткор Россия Қримда татар мусулмонларини хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини репрессия қилмоқда

461
0

Жинояткор Россия Қримда татар мусулмонларини хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини репрессия қилмоқда

Арабул Явм сайти (ҳижрий 1440 йил 24 Рамазон, милодий 2019 йил 29 майда) нашр қилган мақолада бундай дейилган:

«Британияда чиқадиган Таймс газетасида нашр қилинган «Қрим татарлари Россиянинг доимий репрессиясидан қўрқувдалар» сарлавҳали мақолада «яқинда ўтказилган қамоққа олиш кампанияси рус режимининг Қрим татарларига қарши систематик равишда олиб бораётган қамоққа олиш кампанияси доирасида бўлган»лиги таъкидланган. Қримдаги татар мусулмонлар Россиянинг бундан беш йил муқаддам референдум ўтказиш орқали ўз ерларига қўшиб олган айни ярим орол аҳолисининг 12 фоизини ташкил қилади.

«Ҳозирда 80 нафардан зиёд татар Россия қамоқхоналари қурбони бўлганлар. Улардан кўпчилиги «Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик» айблови билан суд қилинишни кутиб турибдилар», дейилади мақолада. Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир Украинада рухсат берилган партия бўлса-да, Россия уни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Мақолага кўра, «Бу партия татарлар орасида коммунистик тузум емирилиши ортидан пайдо бўлган. Совет Иттифоқи татарларни Сталин замонида Ўрта Осиёга сургун қилган эди. 1991 йилда эса, улар ўз ватанларига қайтишди, қайтишди-ю, қайта славянлар зарбаларига нишон бўлишди. Лекин Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари атиги бир неча мингни ташкил қилишларига қарамай, бироқ пухта уюшган ташкилот ҳисобланади».

Роя газетаси шарҳи:

Жинояткор Россия режими, қонунбузарлик ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўриш сиёсатини қўллар экан, Ўзбекистондаги ўлган тоғут Каримов тажрибасини татбиқ қила бошлади. Шубҳасиз, бу режимнинг барча судлари, терговлари, протоколлари, гувоҳликлари, шунингдек, экспертлари-ю мутахассислари орқали олиб бораётган ишлари, ғирт сохта экани яққол намоён бўлди. Булардан мақсад, Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашига қонунийлик тусини беришдир. Бундан ташқари, бу давлат махсус хизмати ходимлари қамоқдаги Ҳизб аъзоларини озодликка чиқармаслик вазифасини олишган. Шу боис улардан қамоқ муддатини тамомлаганларга ҳам қўшиб (раскрутка қилиб) беришяпти, Ҳизб аъзолари ўз даъватларини давом эттиришдан тийилмас экан, уларни қамоқдан чиқармай ушлаб туришга ҳаракат қилишяпти.

Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here