Ҳиндистон: Гужарат қонхўри Нарендра Моди сайловларда ғолиб чиқди

566
0

Ҳиндистон: Гужарат қонхўри Нарендра Моди сайловларда ғолиб чиқди

 Ҳиндистонда 11-апрелдан 19 майга қадар парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловда Нарендра Модининг “Бхаратия Жаната” партияси ғолиб чиқди, у парламент қуйи палатасидаги 545 ўриннинг 350 тасини эгаллайдиган бўлди. “Бхаратия Жаната” партиясининг асосий рақиби “Ҳиндистон миллий конгресси” 20%дан кам овоз олди. Ҳиндистонда ҳукумат учун асосан икки партия – америкапараст “Бхаратия Жаната” партияси ва британияпараст “Ҳиндистон миллий конгресси” кураш олиб боришади.

 “Бхаратия Жаната” партияси 2014-йилдаги парламент сайловида ғолиб чиққан ва партия аъзоси Нарендра Моди бош вазир бўлиб тайинланган эди. Бу сафарги ғалабадан сўнг Нарендра Моди лавозимини сақлаб қолиши мумкин. “Бхатария Жаната” партияси америкапараст партия, шу сабабли яқин келажакда Ҳиндистоннинг сиёсий йўналиши АҚШ талабларига мувофиқ олиб борилади. Моди сайловда ғолиб чиқиши ортидан Трамп уни Твиттерда табриклади: “Бош вазир Нарендра Моди ва унинг партиясини сайловдаги улкан ғалаба билан табриклайман… Бош вазир Модини Америка-Ҳиндистон ҳамкорлиги рулига қайтиши билан улкан ишлар кутиб турибди. Мен бизнинг муҳим ҳамкорилик ишларимиз давом этишини сабрсизлик билан кутаман”.

 Қонхўр Моди ўтакетган миллатчилиги, мусулмонларга қарши душманлиги билан машхур. Моди ҳар доим мусулмонларга қарши душманликни қўзғаб туради, сабаби, бундай муҳит унинг “обрўсини” кўтаради, сайловларда овоз олишида қувват бўлади. Ҳиндистон аҳолисининг 14%ни мусулмонлар ташкил этади. 2002-йили Моди Ҳиндистоннинг Гужарат штатида ҳукумат раҳбари бўлиб турган вақтда мингдан ошиқ мусулмонни қирғин қилинишига сабабчи бўлган. Шундан буён Моди “Гужарат кохўри” деган ном орттирган.

 Моди 2014-йилги сайловларда ғолиб чиқиб бош вазир бўлганидан бери мусулмонларга қарши кўп ишларни амалга оширди, қонунлар қабул қилди. Масалан, айрим штатларда мусулмонлар фуқаролигини бекор қилди, аввалдан исломий номлар билан атаб келинган шаҳарлар номларини ҳиндча номларга ўзгартирди, Кашмирда эса мусулмонлар қирғин қилиниб, қамоқхоналарда даҳшатли, ғайриинсоний қийноқларга солинаётгани, муслималар зўрланаётгани барчага маълум. Бундан ташқари Моди партияси қўшни давлатлардан келган муҳожир ҳинд, сикх ва бутпарастларга фуқаролик бериш бўйича қонун қабул қилинишини ваъда қилган, ҳолбуки мусулмонларга фуқаролик бериш кўзда тутилмаган.

 АҚШ қўллаб-қувватлаётгани ва мусулмонларга қарши содир этган жиноятлари учун мусулмон ҳокимлар томонидан танқидга учрамагани сабабли Моди ҳаддидан ошиб мусулмонларга қарши ҳужум қиляпти. Мусулмон ҳокимлар мусулмонларни қирғин қилаётган бу қонхўрни танқид қилиш у ёқда турсин, аксинча сайловда ғолиб чиққани билан қутлашмоқда. “Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон бош вазири Модини… сайловда ғолиб чиққани билан табриклади” (РИА, 23.05.19). Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Саудия Модини табриклаганини хабар қилишди. “Икки муқаддас даргоҳ хизматкори Салмон ибн Абдул-Азиз Ал-Сауд… Модини парламент сайловларида ғолиб чиққани  билан табриклади” (spa.gov.sa, 25.05.19). Ҳатто, Саудия Гужарат қонхўри Модини Саудиянинг энг олий Абдул-Азиз ибн Сауд ордени билан тақдирлади.

Ҳорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here