Эй Яман аҳли! Душманингизга ишонманг, унинг малайларига итоат қилманг

574
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Яман аҳли! Душманингизга ишонманг, унинг малайларига итоат қилманг

Устоз Шойиф Шародий – Яман

Ҳусийлар ўзларининг сиёсий найрангларида доим Американинг БМТ орқали қўллаб-қувватлашига умид боғлаб келишади. БМТ эса, аслида, насроний Европа давлатлари ташкил қилган насроний ташкилот. Бошида уни Насроний Миллатлар Лигаси, деб аташган. Сўнг барча давлатларни, шу жумладан, ёлғон ва бўҳтон билан «исломий», деб аталган капиталистик давлатларни ҳам ўз ичига олиши учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номини олди. Аслида эса, мусулмонларнинг фақат битта, исломий рошид Халифалик давлати бор, холос. Бироқ, у бугунги кунда ҳаёт майдонида мавжуд эмас ва шу боис мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилаётган капиталистик режимларни ағдариб, уларнинг харобалари узра ушбу рошид давлатларини қайта тиклашлари лозим.

Бугун БМТ таркибида энг кучли нуфузли давлат Америка бўлгани учун Ҳусийлар ўзларининг қонуний, деб тан олинишида ҳамда сиёсий найранглари ва Ҳадида шаҳрида кучлар жойлашувини қайта тартиблаштириш бандларига зид бўлган ишлари аҳамиятсиз қолдирилишида шу давлатга умид боғлашмоқда.

Улар бирор тузоққа тушса ёки тушишларига яқин қолса, доим Америка қутқаришга уринмоқда. Масалан, Британия томонидан қўллаб-қувватланувчи Бирлашган Араб Амирликлари кучлари ва уларнинг тарафдорлари ўтган йили, аниқроғи ҳижрий 1439 йил шаввол ойида Ҳадидада улкан ютуқларга эришиб, Ҳусийларни бўғзидан олди. Яъни, Ҳусийларнинг Ҳадидадаги ролларига нуқта қўйишга бир бахя қолганда Америка зудлик билан бор кучини ишга солиб, уларни қутқарди. Американинг мутакаббирлиги шу даражага етдики, курашаётган икки томонни Швед конвенциясига амал қилишга мажбуран бўйсундирди. Маълумки, конвенциянинг Ҳадида шаҳрида кучлар жойлашувини қайта тартиблаштириш тўғрисидаги бандида курашаётган икки томоннинг Ҳадидадан чиқиб кетишлари ва шаҳарни маҳаллий кучларга топшириб, портларидаги маъмурий ролни БМТга беришлари кўрсатилган. Бироқ Американинг қўллаб-қувватлаши, Ҳусийларни шаҳарни топширишни пайсалга соладиган қилиб қўйди… Кейинчалик Ҳусийлар шаҳарни ўзларига қарашли соҳил соқчиларига топширишди… Ҳатто «Ҳусий жангарилари Ҳадидани Аллоҳнинг ансорларига топширди», деб ҳисоблайдиганлар ҳам топилди. Мана, бугун оммавий ахборот воситаларида уларнинг Ҳадидадан чиқиб кетиши тўғрисида шунча шов-шув қилинаётганига парво ҳам қилмай, улар айни ўша сценарийни такрорлашмоқда.

Шуни эслатмоқ лозимки, Ҳусийлар Ҳадида портини ҳеч бир томонга топширишмайди, фақат ўзларига қарашли томон бўлсагина топширишлари мумкин. Чунки бу шаҳарни Ҳусийларнинг нафас олувчи ўпкаси, дейиш мумкин, шу шаҳардан улар ўзларига катта пул қилишяпти… шаҳар қўлдан чиқадиган бўлса, нафас ололмай, бутунлай бўғилиб қолишади, Ямандаги кучлари заифлашади, энг камида йиқилишади. Бу эса, фақат бир нарсани, Американинг Ямандаги нуфузининг заифлашишини ва режалари барбод бўлишини англатади. Америка бундай бўлишига мутлақо йўл қўймайди. Бироқ Америка ўзининг бадбўй капиталистик режими келтириб чиқарган муаммо ва кризислар гирдобида қолиб, тутган йўлидан озиб, баъзи ёки барча малайларидан ажралиши ҳам мумкин… Англия эса, фурсатдан фойдаланиб, барча тарқоқ кучларини жамлаб олиши, малайлари сафини бирлаштириб, Америка режаларини барбод этиш ва малайларини йўқ қилиш орқали Ямандаги ўзининг кўҳна нуфузини қайта тиклаб олиши мумкин. Бироқ бу эҳтимол, холос.

Аммо Яман аҳли англаб етиши керак бўлган ҳақиқат шуки, Ҳадида шаҳри Ҳусийларда қолса ҳам, БМТга қарашли кучларга ўтса ҳам ёки бутбараст Амр ибн Луҳайнинг лойиҳасини жонлантиришга ҳамда Араб ярим оролида бутпарастликни қайта тиклашга уринаётган беҳаё Амирликларга ўтса ҳам, мудом у ерда асл нуфуз эгалари мавжуд экан, буларнинг бирортаси ҳеч қачон Яман ва унинг аҳлига яхшилик келтирмайди. Зеро, Америка бўладими, Британия бўладими ёки улардан бошқа давлатлар бўладими, фарқсиз, Ямандаги асл нуфуз эгалари мустамлакачи кофир давлатлардир.

Яман ичкарисида курашаётган томонлардан Яман аҳлига ҳаргиз яхшилик йўқ. Улар ҳокимият, бойлик ва нуфуз талашиб, бир-бирларига қарши курашаётган бўлсалар-да, бироқ иккала томон ҳам асосан қуйидаги икки нарсада бир-бирларига асло қарши чиқишмайди, уларга қаттиқ амал қилишади:

Биринчи: Мустамлакачи Ғарб давлатлари режасини бажариш ҳамда давлат ва жамиятнинг барча бўғинларида Ғарбнинг ифлос капиталистик қонунлари асосида ҳукм юритиш;

Иккинчи: «Терроризмга қарши кураш», деган ёлғон дастак остида сиёсий Исломга қарши муқаррар кураш олиб бориш, иккинчи рошид Халифалик тузумининг қайта келишини олдини олишда иккала томон ҳам жонбозлик кўрсатиши. Чунки улар биладики, Халифалик тузуми Ислом ва мусулмонларнинг, шу жумладан, Яман аҳлининг куч-қудратга эришиш орқали ҳақиқий уйғониши-ривожланишига кафилдир ҳамда Яман аҳли деярли икки асрдан буён оловида жизғинак бўлаётган ғарбча бузғунчи цивилизацияни вайрон этишга қодирдир.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бир нарсани доим такрор айтиб келганмиз ва такрорлашда давом этамиз, чунки унинг тўғрилигига тўлиқ қаноатланганмиз: Барча мусулмонлар қатори, Яман аҳлининг қутулиш йўли, мусулмонлар устида ҳукм юритаётган капиталистик режимларни ағдариб, уларнинг харобалари узра Ислом бошқарувини барпо этишдан иборат. Чунки Ислом инсон, борлиқ ва ҳаётни яратган Аллоҳнинг тузумидир. Бу тузум инсоннинг барча муаммоларини шундай диққат билан ҳал этадики, бу нарса унинг бахтли ва хотиржам бўлишига, узвий эҳтиёжларининг тўғри қондирилишига олиб боради, бадбахт ҳаётдан қутқаради. Аҳкомлари Аллоҳ томонидан тузиб берилган рошид Халифалик давлати ҳаёт майдонида ва барча соҳаларида исломий бошқарувни таъминловчи амалий йўлдир.

Эй Яман аҳли, кофир душманларингиз ечимига ишонманг ва уларнинг малай ҳукмдорларига итоат қилманг. Зиммангизда қуйидаги вазифалар турибди:

  1. Ҳақиқий сиёсий онг билан қуролланишингиз керак. Бу онг лойиҳасини Ҳизб ут-Таҳрир чизиб берган бўлиб, Ҳизб сизни душманингиз фитнасидан сақлайди;
  2. Роббингиз рози бўладиган ҳақиқий позицияни эгаллашингиз лозим. Огоҳ бўлингки, бу Яман ичкарисидаги иккала курашаётган томонлардан воз кечиш позициясидир;
  3. Ҳизб ут-Таҳрирдаги оға-иниларингиз билан бирга ҳаракат қилиб, унинг ортидан сафга тизилишингиз зарур. Чунки Ҳизб сиз ва Умматингизга яхшиликни истаётган холис онгли сиёсий етакчиликдир. Бу яхшиликка Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккичи рошид Халифаликсиз етиб бўлмайди. Рошид Халифалик давлатигина муаммоларингизни ҳал қилади ва сизни барча кризислардан қутқариб, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат даражасига қайта кўтаради. Бас, шундай экан, Роббингиз шариатини ҳоким қилишга шошилинг ва динсиз капиталистик бошқарувга рози бўлманг. Аллоҳ Таоло бундай деди:

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!, имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» [Моида 50]

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here