Жээнбеков “Бир макон, бир йўл” форумунинг очилишида иштирок этди

707
0

Жээнбеков Бир макон, бир йўл” форумунинг очилишида иштирок этди

 Президент Сооронбай Жээнбеков 26-апрел куни Хитойнинг Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми очилиш маросимида иштирок этди.

  Анжуманни Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин очиб, унда иштирок этаётган барча делегациялар раҳбарлари, кўп сонли эксперт ва таҳлилий доиралар вакилларига миннатдорлик билдирди. 

 Хитой раиси БМТ, ШҲТ, Европа иттифоқи, Евросиё иқтисодий иттифоқи каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси турли мамлакатларнинг миллий тараққиёт стратегиясига мос келишини, шу жиҳатдан бутун дунёда иқтисодий ривожланишга кенг йўл очишини таъкидлади.

 Форумнинг очилишида халқаро савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, янги транспорт ва логистика йўлаклари яратилишини рағбатлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Ушбу лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар сафи кенгайиб бораётгани, бу дунёда барқарор ривожланишга интилиш кучаяётганини ифода этиши таъкидланди.

 Маълумки, “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми илк бор 2017 йилда ўтказилган. Хитой илгари сурган мазкур ташаббус икки йўналиш – қуруқлик ва денгиз йўлларини ривожлантириш ва ўзаро боғлаш орқали давлатлараро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳозирда у Осиё, Европа ва Африкадаги 65 мамлакатни қамраб олган. Келгусида унга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши натижасида глобал иқтисодий маконга айланади. 

 Форум икки кун давом этади. Президент маъмурияти матбуот хизматининг хабар қилишича, 27-апрел куни Сооронбай Жээнбеков “Бир макон, бир йўл” форумининг биринчи сессиясида маъруза қилиши режалаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here