Қирғизистонда динлараро давлат кенгаши тузилди

811
0

Қирғизистонда динлараро давлат кенгаши тузилди

«Азаттык» ахбоброт агентлигининг хабарига гўра, Қирғизистонда тузилган динлараро кенгаш, давлат диний комиссияси томонидан тузулган бўлиб, диний гуруҳлар билан биргаликда ушбу кенгаш кўламини янада кенгайтиришни мақсад қилади. Сўнгги йилларда бошқа динга ўтиб кетаётган одамларга нисбатан босимлар кучайиб, уларнинг ўликларига қабристонлардан жой бермаслик каби ишлар кучайиб бораётгани айтилади хабарда.

Қирғизистон ҳукумати оламий куфр системаси билан бирга диндорларни куфрга мойиллаштириш, диний шахс ва уламолар воситасида Мусулмонларни сиёсий ҳаётдан узоқлаштириш, бошқа дин, тузум ва конфессиялар билан ношаръий яқинлаштириш, улар билан муроса ва муомала қилишга ундаш каби ҳаракатларни кучайтириб боряпти. “Мўътадил Ислом” номи билан илгарилаб бораётган бу лоиҳа, Ислом ва мусулмонларни ҳозирги шу ҳолатида изоляция қилиб қолиш мақсадида оламий куфр етакчилиги томонидан ишлаб чиқилган! Бу лойиҳадан Мусулмонларни мабдаий (ҳаётимиздаги барча муаммоларимизга ечим бериб, бошқара оладиган) Исломдан воз кечириш, шунингдек куфр манфаати учун мусулмонларнинг бир қисмини ўз томонларига оғдириб олиш билан, уларни мабдаий исломий даъватга қарши йўналтириш кўзда тутилган!

Қирғизистон куч органлари томонидан бир неча йиллардан буён шу мақсад сари жиддий ҳаракат олиб бориляпти. Улар масжид имомлари ва Ислом уламоларининг аксариятини ўз томонларига оғдириб олишди. Хиёнатга рози бўлмаганларига эса, ҳар хил босимлар ўтказиб, келишяпти. Уларнинг баъзиларини қамоққа ташлаган бўлишса, баъзиларини имомликдан ва жамоатчилик фаолиятларидан четлатиб боришмоқда. Лекин улар ҳали ҳам ўзлари кутган натижаларни қўлга кирита олишмади. Уммат улар олға сураётган мўътадилликни ҳалигача қабул қилгани йўқ! Шунинг учун ҳатто хоин имомлар ҳам, куфрнинг бу мўътадиллик лоиҳаси байроғини очиқ ойдин кўтаришга ботина олишмаяпти.

Юқоридаги динлараро ҳамкорлик кенгаши “мўътадил Ислом” тарафдорлари учун дастлабки топшириқ бўлади. Улар куфрнинг диний миссионерларига ва илмоний дунёқараш асосидаги барча ҳаракатларга кенг эшик очиб беришлари, шунингдек Мусулмонлар ўз динларини ташлаб бошқа динларга киришлари учун уларга шаръий йўл топиб беришлари керак бўлади. Куфрнинг мақсади, жамиятимизга ушбу куфр лоиҳасини олиб кириш билан Мусулмонлар ўртасида аввал фикрий сўнг жисмоний бўлинишлар пайдо қилишдир! Бир неча бўлакларга бўлиниб кетиши кутилаётган мусулмонлар ичидан яна ўз манфаатига мос келганларини танлаб, уларни очиқ ёки яширин қўллаб боради. Масалан шу кунларда Афғонистонда ҳатто ўзига қарши курашган исломий мужоҳид кучларни қўллаб-қувватлаётгани сингари. Сурияда ИШИД жангчиларини ҳали ҳам ўз ҳимояси остида ушлаб тургани ва уларнинг ваҳимаси билан оламда бир қанча манфаатларини рўёбга чиқариб борётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Демак, куфр олами бирор муайян динни қўлаб-қувватламайди. Чунки оламий капитализмга асосланган бошқарув системаси бирор динга асосланмаган. У “динни ҳаётдан ажратиш керак” деган демократия ақидасига асосланган. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, куфр олами Қирғизистонда исломий муҳитни насронийлаштирмоқчи ёки яҳудийлаштирмоқчи эмас! Улар Исломни мабда деб тушунган тасаввуримиздан бизни чалғитишмоқчи! Шу мақсадларига эришиш учун “мўътадил Ислом”, насроний ва бошқа дин секталари, исломий бузуқ тушунчалар асосидаги йўналиш ва гуруҳлардан фойдаланишмоқчи. Яъни, куфр олами Қирғизистонни Мабдаий даъватдан тозалаб олган тақдирда ҳам, уни мўътадил хоинларига, шунингдек ўз тузумига эга бўлмаган бошқа диний секталарга топшириб қўймайди. Ҳатто мўътадил исломчиларнинг ўзларини ҳам бемалол, яъни мўътадил даъват олиб боришларига ҳам қўйиб бермайди! Бунга Шарқий Туркистон, Ўзбекистон, Миср ва яна бир қатор исломий юртлар сиёсатида гувоҳ бўлмадикми?!

Хулоса қилиб айтсак, ҳар қандай динлараро яқинлик, келишувлар фақат исломий давлат томонидан шариат рухсат берган доирадагина уюштирилиши мумкин. Куфр давлати остида куфр уюштираётган куфр асосидаги ҳар қандай кенгаш, келишув ва битимлар ботил бўлиб, уларга аъзо бўлиш, Мусулмонларни шу келишувларга ёки унинг қарорларига даъват қилиш ҳаром! Аллоҳдан тақво қилиб, куфрнинг бу лоиҳасига қарши мабдаий исломий даъватни кучайтириш билан Аллоҳнинг динига лаббай деб жавоб берайлик!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here