Тўрт давлат раҳбарлари Идлибда узоқ муддатли асосдаги сулҳ сақлаш мажбуриятини олишди

546
0

Тўрт давлат раҳбарлари Идлибда узоқ муддатли асосдаги сулҳ сақлаш мажбуриятини олишди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия, Франция, Германия ва Россия етакчилари иштирокида Сурия можаросини тартибга солиш масалаларига бағишланган тўрт томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

 Саммит якунларига бағишланган анжуманда Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, агар жангарилар провокацияни давом эттирса Россия Идлиб вилоятида террорчиларни йўқ қилиш учун Сурия ҳарбийларига кўмак бериш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

“Сурияда зўровонлик даражаси сезиларли тарзда камайганига қарамасдан, у ердаги радикал унсурларни батмом йўқ қилиш муҳим вазифа ҳисобланади”, – деди Россия раҳбари. “Москва Идлиб вилоятининг қуролсизлантирилган ҳудудидан мухолифат аъзоларини Туркия имкон қадар тезроқ олиб чиқиб кетишидан умид қилмоқда”, – дея қўшимча қилди у.

 Россия етакчисининг сўзларига кўра, Истанбул учрашуви қатнашчилари асосий масалада якдил: Сурияда узоқ муддатли тинчликка фақат сиёсий ва дипломатик воситалар билангина эришиш мумкин. Путин бу ҳолда фақатгина сурияликларнинг ўзи мамлакати келажагини ҳал қилишлари лозимлигини қайд этиб ўтди.

 Путин ҳамкасбларидан суриялик қочқинлар масаласига бағишланган халқаро концеренция ўтказиш бўйича Россия ташаббусини қўллаб-қувватлашни сўради.

 “Биз бу нималарга боғлиқ эканлигини, муаммонинг моҳиятини тушуниб турибмиз, бироқ ҳамжиҳатликда ишламасак натижага эриша олмаймиз”,- деди Путин.

 Туркия президенти Ражаб Эрдогон Европа Иттифоқи суриялик қочқинларга ёрдам бериш бўйча ўз мажбуриятларини бажариши лозимлигини таъкидлади.

 “Суриялик қочқинларга сарфланган 33 миллиард долларлик сумма бизнинг уларга ёрдам беришга тайёрлигимиз борасидаги қатъиятимизни кўрсатади, бизнинг мамлакатда уч миллион қочқин бор”,- деди Туркия етакчиси саммит якунларига кўра. У Европа мамлакатларини Сурияга кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдорини оширишга чақирди.

 Эрдогон шунингдек, президент Башар Асад ва мамлакат тақдирини Сурия халқининг ўзи ҳал қилиши кераклигини айтиб ўтди.

 Бундан ташқари, Туркия етакчиси Суриядаги жангариларни Туркия чегаралари яқинида юришига тоқат қилолмаслигини қайд этди. У жангариларга қарши курашлар давом этажагини ваъда қилди.

 “Суриядаги ушбу фожеани тугатиш учун ҳамма курашиши керак. Ўйлайманки, биз мазкур саммитда бунинг учун яхши туртки бердик. Бу саъй-ҳаракатларни бошқа давлатлар қўллаб-қувватлашига чақираман”,- деди Эрдогон.

  Франция президенти Эммануэл Макрон Суриядаги сиёсий тузум Сурия халқининг иши эканлиги, сайлов учун шарт-шароитлар яратишда уларга ёрдам бериш кераклигини айтиб ўтди.

 “Мустақил, бироқ халқаро ҳамжамият босими билан ҳамжиҳат бўлган ҳукуматни олқишлаш керак ва мен буни қайта-қайта таъкидлайман”,- деди Макрон.

 У шунингдек, Идлибда ҳарбий операция ўтказилишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтиб ўтди ва бундай хатти-ҳаракат қочқинларнинг янги оқими юзага келишига сабабчи бўлишини айтди.

 Бир вақтнинг ўзида Франция президенти умумий устувор вазифа Сурияда террорчиликка қарши кураш эканлигини эслатиб ўтди. У “уруш мамлакатларимизга ҳужум қилаётган ва ўлимга сабаб бўлувчи терактлар уюштираётган жангариларга қарши бўлаётгани”ни қайд этди.

 Германия, Франция, Туркия ва Россия етакчилари Идлибда узоқ муддатли асосдаги сулҳ сақлаш мажбуриятини олишганини ГФР канцлери Ангела Меркел айтиб ўтди.

 “Галдаги гумантар фалокатлар содир бўлмаслиги учун барча ишни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар бор. Туркия ва Россия 17 сентябр куни Идлибда сулҳга эришиш борасидаги ишни келишиб олишгани яхши янгилик бўлди. Биз бугун бу келишув метин ва узоқ муддатли сулҳга айланиши қўлимиздан келган жамики ишни қилиш мажбуриятини ўз зиммамизга олдик”,- деди Меркел.

 Суриядаги тарангликнинг якуний ечими БМТ шафелиги остида фақат сиёсий йўл билан ҳал этилиши керак, деди Германия канцлери.

 “Муҳим масалалар бўйича умумий коммюникени маъқуллай олганимиз муаммоларни ечишда умумий ирода мавжудлигидан дарак беради”,- деди у.

Туркистон:

Юқоридаги иккиюзламачи давлат раҳбарлари Суриянинг сиёсий муаммосини Сурия фуқороларининг ўзлари ҳал қилишлари керак деган хулосани айтишяпти. Лекин Сурия халқи исломий ҳаётни танлагани учун уларнинг бошига шу кунги ҳолатни солишди. Шу кунгача олиб боришган қатлиоммлари ҳам Мусулмонларнинг мабдаъий фикр туйғуларини заифлаштира олмади. Аксинча куфрга бўлган нафратнинг ошиб бориши улардаги исломий туйғуларини юқори чўққига олиб чиқди. Куфр оламини бирлаштириб турган ягона робита мана шу исломий мабдаий фикрнинг ва куфрга нисбатан исломий нафратнинг кучайиб бораётганидир!

 Куфр системаси Сурия фуқороларининг танловлари куфрга қайтмагунча рози бўлишмайди! Бундан ташқари куфр етакчиларининг ёки томонларнинг ҳар бири минтақада ўз манфаатларига эга. Булар ҳам ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай ифлос амалиётлардан тойишмайди! Буларнинг ҳаракатлари айтилаётган чиройли гапларига зид бўлиб, мақсадлари ундан ҳам қабиҳ ва жирканчлироқдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here