НАТО ҳозирча Афғонистондан кетмаслигини маълум қилди

567
0

НАТО ҳозирча Афғонистондан кетмаслигини маълум қилди

 НАТО ҳозирча Афғонистондан чиқиш имкониятини кўриб чиққани йўқ, у маҳаллий кучларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, чунки кетиш баҳоси иштирокни сақлаб қолишдан кўра қиммат бўлар эди, деб баёнот қилди чоршанба куни альянс бош котиби Йенс Столтенберг. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда.

 Брюсселда 11-12 июл кунлари бўлиб ўтган, “Қатъий кўмак” миссиясига ҳисса қўшадиган НАТОга аъзо мамлакатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда шериклар иштирокидаги саммитида афғон хавфсизлик кучларини молиялаштиришни 2024 йилга қадар узайтириш қарори қабул қилинган эди.

 “Биз кетиш баҳосини, қолиш баҳоси билан солиштирганимизда, шундай хулосага келамизки, чиқиш баҳоси ҳамиша баланд бўлади. Чунки, агар биз ҳозир Афғонистондан кетсак, у ҳолда Афғонистонга толиблар ҳам, “ИШИД” ҳам қайтишига тайёр туришимиз керак. “ИШИД” Сурия ва Ироқда йўқотган “халифат”ни Афғонистонда тиклашга ҳаракат қилар эди. Яъни, биз кетсак, якун мана шундай бўлиши эҳтимоли юқори”,- деб баёнот қилди Столтенберг Нью-Йоркда.

 Альянс Бош котиби сўзларига кўра, “Афғонистондан чиқишнинг йўли – сиёсий ечимга кела олишга қодир бўлишдир”, шу боис НАТО мамлакат президентининг толиблар билан мулоқотга қаратилган тинчлик бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

 “Биз Афғонистонда керагидан ортиқ қолмаймиз”,- деб қайд этган Столтенберг, “альянс қанча керак бўлса, шунча қолишини” қўшимча қилди. У халқаро террорчиларнинг мамлакатга қайтишларига йўл қўйилмаслигини айтган.

 Хабарларга кўра, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракати ўртасида кураш кетмоқда. “Толибон” мамлакат ҳудудининг 50%и устидан назорат олиб бормоқда. Шу билан бирга Афғонистонда “ИШИД” гуруҳи ҳам ўз таъсирини кучайтирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here