АҚШ Суриянинг шимолида йирик қамоқхона қурди

585
0

АҚШ Суриянинг шимолида йирик қамоқхона қурди

АҚШ маъмурияти Суриянинг шимолида жуда яхши ҳимояланган турма ташкил қилди. Турмада маҳкумларни тергов қиладиган ва қамаб қўядиган хоналар ҳамда соқчилар учун яшаш жойлар мавжуд. Шунингдек бу йирик қамоқхона камера тизимлари, минорали типдаги кузатув станциялари ва Т-Wалл тизими деб номланган қалин деворлар ҳамда деворларга ўрнатилган камералар билан ҳимояланган.

Суриянинг Ҳасаки шаҳридаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, АҚШ Сурияда жанг қилаётган хорижий юқори мартабали жангчиларни қамаш учун эски мактабни қамоқхонага айлантирган. Бундан олдин турли минтақаларда сақланган барча маҳбуслар Ракка шимолида жойлашган Айн-Исодаги катта қамоқхонага олиб келинар эди.

Минтақа аҳолисига Америка Қўшма Штатларининг “ҳарбий муассасаси” сифатида танитилган бу қамоқхонада хизмат қилаётганларнинг барчаси америкалик эканлиги маълум бўлди. Аммо Туркия томонидан террорчилар рўйхатига киритилган Сурия демократик кучлари (ЙПГ/ПКК) вакиллари ҳам вақти-вақти билан у ерга кириб чиққанлиги кузатилган.

АҚШ мусулмонларнинг юртида мусулмонлар учун қамоқхоналар қурмоқда, ҳарбий базаларни очмоқда. Ислом ўлкаларининг раҳбарлари эса ўз курсиларини сақлаб қолиш илинжида бунга сукут сақлаб, розилик билдирмоқда, АҚШнинг талабларига бўйин эгишмоқда.

Суриянинг шимолида кўплаб АҚШнинг базалари мавжуд. Айн-Исонинг жануби-ғарбий қисмида Сурия Демократик кучлари номи остидаги ЙПГ/ПКК базасида тахминан 200 АҚШ хизматчиси жойлаштирилгани айтилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here