Хитой АҚШга қарши савдо урушида амалий чоралар кўришни бошлади

495
0

Хитой АҚШга қарши савдо урушида амалий чоралар кўришни бошлади

Хитой божхонаси мамлакатнинг айрим йирик портларида АҚШдан импорт қилинган товарларни рўйхатдан ўтказиш ишларини пайсалга сола бошлади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо тортишувлари кенг қамровли савдо урушига айланиб кетиш эҳтимоли ортидан шундай ҳолат кузатилмоқда. Бу ҳақида “Reuters” агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Жумладан, Шанхай порти божхонаси АҚШдан келтирилган айрим молларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатган.
АҚШ 6 июлга ўтар кечаси Хитой маҳсулотларига 34 млрд долларлик импорт божларига бож амалга киритилганидан сўнг, шундай хабарлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидланишича, божхона расмийлаштирувини тўхтатиш бўйича бевосита кўрсатма бўлмаган, аммо портлардаги божхоналар янги божлар кучга киргани муносабати билан кўрсатмаларни кутмоқда.
Божлар билан вужудга келган ноаниқликлар трейдерлар ўртасида асабийликка сабаб бўлмоқда. Бу эса, фьючерслар савдосида беқарорликни келтириб чиқаряпти.
Хитой 6 июл куни АҚШда ишлаб чиқилган 800 турдаги маҳсулотга 34 млрд долларлик янги божни жавоб чорасида сифатида жорий қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here