Столтонбeрг: НАТО аъзоларини бир-бирига боғлаб турган иплар таранглашмоқда

475
0

Столтонбeрг: НАТО аъзоларини бир-бирига боғлаб турган иплар таранглашмоқда

НАТО Бош котиби Женс Столтенберг Британиянинг “Тҳе Гуардиан” газетасида чоп этилган мақоласида НАТО иттифоқи ташкил бўлгандан буён Европа ва Шимолий Америка мисли кўрилмаган тинчлик даврига гувоҳ бўлганлигини билдирди. Сўнги пайтларда Европа ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар бузилганига ишора қилган Столтенберг Америка Қўшма Штатлари билан бошқа иттифоқчилари ўртасида турли ихтилофлар мавжудлигини қайд этди. Унга кўра бу ихтилофлар савдо, иқлим ўзгариши ва Эроннинг атом шартномаси каби асосий масалаларда акс этмоқда.

Столтенберг НАТО иттифоқининг бирлиги ва муштарак манфаатларига зарар етишининг олди олиниши зарурлигини таъкидлар экан, “Сиёсий жиҳатдан НАТОдаги иттифоқдош давлатларни бир-бирига боғлаб урган иплар таранглашмоқда”, “Яқин даврда юзага келган ихтилофлар ҳақиқатдир. Уни бир кечада бартараф қилиш мумкин эмас”, дея қўшимча қилди.

“Тарихий фактлар шуни кўрсатадики, НАТО иттифоқига аъзо давлатлар барча ихтилофларга қарамай, бирдамлик ва бир-бирини ҳимоя қилиш борасида бир хил мақсадга эгадир. Бунга сиёсий ирода, тасаввур ва кўп ишлаш орқали эришиш мумкин деб ўйлайман”, деди Столтенберг.

Шунингдек, Столтенберг сўнгги даврларда юзага келган хавфсизлик таҳдидлари кўз ўнгига келтирилганда НАТО иттифоқининг ҳимоя соҳасида ўзаро бирдамлик жуда катта аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратди.

НАТО бош котиби хавфсизлик борасида сўз юритар экан, халқаро “терроризм”, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, кибер ҳужумлар ва “тажовузкор Россия” масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here