Тиллерсон: Обаманинг хатосини такрорламаймиз, Суриядан қўшинларимизни олиб чиқмаймиз
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон, Суриядаги шароитлар яхшиланмагунга қадар АҚШ армиясининг Суриядан олиб чиқилмаслигини маълум қилди. Тиллерсон бу ҳақида 17 январь куни Стенфорд университетининг Ҳоовер институтида Американинг Сурияда юритаётган сиёсати ҳақида берган муҳим баёнотида айтиб ўтди. Тиллерсонга кўра, урушда ҳарбий муваффақиятларни қўлга киритиш муҳимдир, аммо ҳарбий муваффақиятнинг ўзи сиёсий ўтиш жараёнининг муваффақият гарови бўла олмайди.
Обама маъмуриятининг АҚШ аскарларини муддатидан олдин Ироқдан олиб чиққанлигини танқид қилган Тиллерсоннинг даъво қилишича, бу иш Ал-Қоиданинг ИШИДга айланишига сабаб бўлган.
“Суриядаги ҳарбий миссиямиз шартлар асосида қолади. Биз ҳозир Суриядан чиқмаслигимиз керак. Яъни 2011 йилда Ироқни барвақт тарк этиш каби хатони такрорламаслигимиз керак. Бу хато Ал-Қоиданинг омон қолиши ва вақт ўтиши билан ИШИДга айланишига сабаб бўлди, натижада ИШИД ва бошқа террорчи ташкилотларнинг мамлакатга катта зарарлар келтиришига имконият яратди”, деди АҚШ давлат котиби.
Тиллерсон АҚШнинг Суриядаги сиёсатидан кўзлаган “асосий мақсад”и Эроннинг минтақадаги таъсирини камайтириш, деган фикрни олға сурди. Унинг таъкидлашича, гўё АҚШ армиясининг Суриядан олиб чиқилиши минтақани Эронга топшириш маъносини англатади.
Туркистон:
АҚШнинг иккиюзламачи сиёсатининг чеки ҳам, орияти ҳам йўқ экан! 11 сентябр воқеасини ҳам, “Ал Қоида”, “ИШИД” ташкилотларини пайдо қилиш механизмини ҳам, Эрон, Туркия, Россия ҳамкорлигини ҳам, уларни минтақа учун агрессив қилиб кўрсатиш мақсадидаги матбуот агитация амалиётларини ҳам, ҳозирда Авғонистонда шакилланиб бораётган “ИШИД” ваҳимасини ҳам АҚШнинг ўзи пайдо қилиб келаётганини бутун дунё етакчи сиёсатчилари исбот далиллари билан аниқ билишади! Аммо бу сиёсатчилар АҚШ ўз манфаатлари асосида ўйлаб топаётган сафсаталарига ишонмасликларини ошкор қилишдан қўрқишади! Яъни улар АҚШ айтаётган жангари ташкилотлар ёки агрессив мамлакатлардан эмас, балки АҚШ томонидан уюштирилиши мумкин бўлган халқаро фитналардан қўрқишади! АҚШ эса, ўзининг оламий якка етакчи давлат эканлигидан фойдаланиб, Шиялар ва Сунийлар, Европа ва Россия, “ИШИД” ва “Толибон”… каби давлат ва ташкилотларни бирини иккинчиси билан қўрқитиб борадиган асосда шаклланган халқаро сиёсатни ривожлантириб боряпти!
Тиллерсоннинг юқоридаги баёнотида, дунёда шакилланиб келаётган оламий исломий мабдаъий муҳитга зарба бериш асоси ҳукумрон. Сурияда АҚШ ва куфр олами учун ўта хавфли вазият пайдо бўлиб боряпти. Яъни, Сурияда Ислом мафкураси асосидаги мабдаъий тафаккур шакилланиб қолди. АҚШ куфр оламига, ўша шакилланиб қолган исломий муҳитни бузиб юбормагунча у ерни тарк эта олмаслигини айтмоқчи. Бу исломий муҳит билан курашиш “фақат АҚШнинг вазифа ва манфаати эмас” демоқчи. АҚШ ҳатто шу исломий мабдаъий муҳитни йўқ қилиш учун Саудия бошчилигидаги ислом юртларини ҳам бор қуввати билан курашишга жалб қилиб келяпти!