Нью-Йоркда С5+1 форматида учрашу бўлиб ўтди

643
0

Нью-Йоркда С5+1 форматида учрашу бўлиб ўтди

Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ ўртасидаги С5+1 форматидаги учрашув Нью-Йоркда бўлиб ўтди, томонлар минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама этдилар. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилди.

 “2018-йилнинг 19-январ куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация бешта Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсий идоралар раҳбарларининг учрашувида иштирок этди”,- дейилган хабарда.

Матбуот-хизмати, шунингдек, “C5+1​” форматида Қирғизистон республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов, Тожикистон республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Аксолтан Атаева ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан иштирок этганини маълум қилган.

 Суҳбат чоғида турли соҳаларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ҳамда замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here