Ливанлик шиа олими: Эрон АҚШ билан биргадир

522
0

Ливанлик шиа олими: Эрон АҚШ билан биргадир

Ливан Исломий Кенгашининг етакчиси шиа мазҳабига мансуб раҳбар Муҳаммад Али ал-Ҳусайний Эроннинг ҳаракатлари минтақадаги географияни парчалаб юборишга ва янги харита тузишга қаратилганлигини билдирди. Ҳусайнийнинг таъкидлашича, Эрон ҳар бир ҳаракатида АҚШ билан биргадир.

“Эрон ҳарбий жиҳатдан минтақада Америка Қўшма Штатларининг истагини амалга оширмоқда. Ироқ-Сурия чегарасидаги Таниф регионида АҚШнинг махсус кучлари жойлаштирилди”, “АҚШ Афғонистонга кирган пайтда ҳам Эрон унинг ёнида эди. Ироқда ҳам худди шу ҳол юз берди. Бугун ҳам шундай. Мисол учун, Эрон генерали Қосим Сулаймон назорат қилаётган армияни АҚШ террорчи сифатида баҳолайди, аммо Мосулда айнан мана шу Қосим Сулаймон қўл остидаги қўшинга ёрдам бермоқда”, деди Ҳусайний Эроннинг АҚШ билан бўлган алоқалари ҳақида берган баёнотида.

Бундан ташқари, Ҳусайний “ҳизбуллоҳ”нинг раҳбари Ҳасан Насруллоҳ каби Эроннинг диний раҳбари Оятулло ҳоманийининг қўл остидаги кишиларни ҳам хоинликда айблади.

“Мен уларнинг ҳаммасини хоин сифатида кўраман. Буларнинг ёнида Ироқ ва Сурияда Эроннинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келаётган суннийлар ҳам бор”, “Шиалар икки қисмдир. Бир қисми Валояти-фиқҳнинг (Эронда ўн икки имомнинг вакиллари саналган гуруҳнинг) кўрсатмаси билан юради ва Эроннинг лойиҳаларини қўллаб қувватлайди. Иккинчи қисмдагилар эса бунга қаршидир. Мен ўша иккинчи қисм шиаларидан бириман.”, дея қўшимча қилди Ҳусайний.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here