Остонада Сурия масаласи бўйича музокара бошланди

475
0

Остонада Сурия масаласи бўйича музокара бошланди

Олти йилдан буён давом этиб келаётган Сурия можаросига ечим топиш мақсадида Остона музокараларининг бешинчи тури бошланди. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида уюштирилган музокараларнинг бешинчи турида Сурияда яна-да кўпроқ хавфсиз ҳудуд ташкил қилиш режалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Россияга қарашли ахборот воситалари Остона йиғилишида Россия, Эрон ва Туркия расмийлари иштирок этишини маълум қилди. Икки кун давом этадиган учрашувлар доирасида умумий мажлисдан илгари икки томонлама музокаралар ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маслаҳатчиси Ануар Жайнаков Башар Асад маъмурияти ва мухолифат вакилларидан таркиб топган делегатларнинг Остонага етиб келганлигини тасдиқлади.

Туркистон:

Америка Сурия қўзғолонига барҳам бериш учун қўлидан келган ишни қилмоқда. У Женевадан ҳеч қандай самарали натижа чиқара омагач, Туркияни ишга солди. Эрдуғон АҚШнинг талаби билан Суриядаги ўзига тобе (яъни Туркиядан моддий дастак олиб келаётган) мухолафат жамоаларни Остона битимларига рози бўлишга мажбур қилди. Оқибатда тўрт минтақада «хавфсиз зоналар» яратиш битимига имзо чекилди. Бу режа Асад режимини ҳимоя қилиш учун амалга оширилганлиги сир эмас. Чунки бу битимга имзо чеккан гуруҳлар билан бунга қарши бўлган гуруҳлар ўртасида жанглар келиб чиқиши табиий эди. Шундай бўлди ҳам. Қарабсизки, Асад режимига қарши курашаётган баъзи мухолифат вакиллари мазкур битим туфайли Асад режимининг қўриқчиларига айланди.

Аммо Уммат ичидаги холис мусулмонлар бу макр ҳийлаларни фош қилиш йўлида бор кучларини сарфлашди. Асад режимини қулатишга бел боғлаган барча тарафларни Уммат душманлари билан алоқа ўрнатиш ва улардан ғаразли ёрдамлар ва ҳаром маблағлар олиш оқибатидан жиддий огоҳлатиришдан асло чарчашмади. Ва ниҳоят уларнинг холис Аллоҳ учун қилган ҳаракатлари сўнги пайтларда ўз самарасини бера бошлагандек кўринмоқда.

Уммат масаласини, шу жумладан Сурия масаласини мунтазам ёритиб, холисона баҳо бериб кетаётган “Ар-Роя” газетаси «Ўлсак ўламиз, бироқ хор бўлмаймиз» шиори остида Асад режимига қарши олиб борилаётган жанг дилларда қайта умид уйғотганлиги ҳақида хабар тарқатди. Чунки, газетага кўра, бу жанг Шом аҳли қўзғолонига қарши тил бириктирган жинояткор давлатлар билан алоқаларни тамоман узган, ўзларини гўё Сурия халқининг дўстларидек кўрсатиб, аслида эса қўзғолонни бўғизлаш учун қора ниятда тузилган «МОС» жосуслик хизматларини ортга улоқтирган, барча ифлос заҳри қотил маблағлардан юз ўгирган гуруҳ томонидан олиб борилмоқда. Халқ базасининг нақадар кучлилигини исботлаган гуруҳнинг Ислом душманлари ҳамда уларнинг малайларидан юз ўгиририши ва фақат ягона Аллоҳга суяниши улар учун муваффақият гаровидир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here