Эрдоған БМТ Хавфсизлик Кенгашини адолатсизликда айблади

452
0

Эрдоған БМТ Хавфсизлик Кенгашини адолатсизликда айблади

Ҳиндистонга сафар қилган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған “Жамиа Миллиа Исламиа” университети томонидан ташкил қилинган маросимда иштирок этди. Эрдуғон у ерда қилган нутқида БМТ Хавфсизлик Кенгашини Сурия масаласида адолатсизлик қилаётганликда айблади.

“БМТ Хавфсизлик Кенгашидан нима кутилади? Адолат! Лекин БМТ Хавфсизлик Кенгашида адолат борми? Асло бундай нарса йўқ. Мен буни айтган пайтимда, ким ёмон – Эрдоған ёмон. Майли, биз кимга яхши кўринишимиз керак? Бизни дунё мазлумлари яхши кўрса, шунинг ўзи бизга етарлидир”, “Миллионга яқин одамларни ўлдирган ва давлат террорини амалга оширган Асад ҳозиргача давлат раҳбарлигини эгаллаб турар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига айтиладиган гап қолмади”, “Сурияликлар бомбардимон қилинишда давом этаётган бўлса, биз уарга эшикларимизни очамиз. Заҳарли газ бомбаларидан ва кимёвий бомбалардан қочаётган одамлар учун эшикларимизни очмасак, биз ҳам золимлардан бўлиб қолмаймизми? Зулмга рози бўлиш ҳам зулмдир”, деди Эрдоған.

Туркистон:

Тўғри, БМТнинг вазифаси мустамлакачи йирик давлатларнинг манфаатини ҳимоя қилишдир. Охирги пайтларда у АҚШнинг бошқаруви остида иш олиб бораётганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Лекин ажабланарли жойи шундаки, Сурияда Асад режимининг ҳукмронлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши кўмаги билан эмас, Америка Қўшма Штатлари кўмаги билан давом этиб келмоқда. Шунга қарамай Туркия бу маслада АҚШнинг яқин ҳамкоридир. Ҳатто у бу борада “АҚШга мутлақ итоат” сиёсатини қўлламоқда. Масалан “Фурот Қалқони” амалиёти билан АҚШнинг Суриядаги лойиҳаларини амалга ошириб берди, Ҳалабнинг қулашига катта ҳисса қўшди.

“Зулмга рози бўлиш ҳам зулмдир”, деган Эрдоғаннинг ўзи Сурия халқини қирғин қилаётган АҚШ самолётларига Инжирлик ва Диёрбакир базаларини очиб берди. Бу нафақат зулмга шерик бўлиш, балки зулмнинг айнан ўзгинасидир. Ўша самолётлар Сурия халқини эркагу-аёл, ёшу-қари демай, қирғин қилмоқда. Ҳатто масжидларни номозхонлари билан қўшиб бомбардимон қилаётганлигига бутун дунё гувоҳ бўлди.

Шуни унутмаслик лозимки, Сурияда давом этаётган қирғинлар ва зулмларнинг жавобгарлиги Туркия ва Саудия Арабистони каби мусулмон ўлкаларнинг зиммасига тушади. Чунки бу давлатлар Суриядаги ваҳшийликларни тўхтатиб қўйиш қудратига эгадир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here