Россия муфтиси мусулмонларни ҳаромга даъват қилмоқда!

616
0

Россия муфтиси мусулмонларни ҳаромга даъват қилмоқда!

Фатво кенгаши раиси муфтий Равил Гайнутдин Россиядаги парламент сайловлари кунида Россиядаги мусулмонларни ўз «ватанпарварликлари»ни изҳор этиб, «диний вожиблари»ни адо этишга даъват қилди. Фатво кенгаши баёнотида «Россиядаги мусулмонлар раиси ўз маърузасида шуни таъкидладики, буюк тавҳид дини сайлов ҳуқуқини мўминга вожиб қилган, чунки Роббимиз Субҳанаҳу айтадики: (أطِيعُوا اللهَ وأطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ Аллоҳга итоат қилинг, Росулига ва иш эгаларига итоат қилинг), яъни сизнинг фойдангизга ишларингизни бошқаришлари учун сиз сайлаган раҳбарларга итоат қилинг, демакдир», дея таъкидланди.

Биринчидан, ушбу ояти карима сайлов, деган нарсани ўз ичига олмаган, шунга қарамай, муфти мусулмонларни адаштириш ва ҳукумат ишларини қўллаб-қувватлашга мойил мусулмонга айлантириш учун қасддан оятга адаштирувчи маъно берди.

Иккинчидан, нисо сурасидаги ушба ояти карима мана бундай:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилинг, ва пайғамбарга ҳамда ўзингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга итоат қилинг!» [Нисо 59]

Ушбу оят билан Гайнутдин келтирган оят ўртасидаги фарқ яққол кўриниб турибди. Яъни у оятдаги «مِنْكُمْ» «… Ўзингиздан бўлган…» сўзини тушириб ўқиди. Бу сўз эса раҳбар мусулмонларнинг ўз ораларидан бўлиши, бинобарин, Ислом дини билан ҳукм юритиши вожиб эканига далолат қилади.

Ибн Касир ушбу ояти карима тафсирида бундай дейдилар: «Уммул Ҳусайн ривоят қиладики, Росулуллоҳ A видолашув хутбасида бундай деганлар:

«وَلَوِ اسْتُعْمِلَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ يَقُودُكُمْ بِكِتَابِ اللهِ، اسْمَعُوا لَهُ وَأَطِيعُوا»

«Ҳатто устингизга сизни Аллоҳнинг Китоби билан бошқарувчи қул раҳбар этилса ҳам, унга қулоқ солинг ва итоат қилинг». Абудуллоҳ ибн Умар Росулуллоҳ Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«السَّمْعُ وَالطَّاعَةُ عَلَى الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ فِيمَا أَحَبَّ وَكَرِهَ، مَا لَمْ يُؤْمَرْ بِمَعْصِيَةٍ، فَإِذَا أُمِرَ بِمَعْصِيَةٍ فَلَا سَمْعَ وَلَا طَاعَة»

«Мусулмон киши, модомики осийликка буюрилмас экан, ўзи яхши кўрган ва ёмон кўрган нарсаларида ҳам қулоқ солиб, итоат қилсин, аммо қачон осийликка буюрилса, қулоқ солиш ҳам йўқ, итоат қилиш ҳам» (Имом Бухорий ривояти).

Яъни мазкур ояти карима ҳукмдорга Ислом доирасидан чиқмаган ҳолда итоат қилиш ҳақида сўзламоқда. Муфтий жаноблари бўлса, бундай нусусдан юзини буриб, очиқдан-очиқ ҳаромни қилмоқда ва ҳукмрон режим манфаатини ўйлаб, мусулмонларни адаштирмоқда.

Қачон бу дунёда кофирлар ўзларига ўзлари ҳукмдор тайинлашса ва унга қонун чиқариш ҳуқуқини беришса, буни тушуниш мумкин, чунки улар кофир. Бироқ мусулмон киши инсон ақли билан ўйлаб топган қонунни татбиқ қилишга даъват қилса, бу тушуниб бўлмайдиган ҳолдир.

يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

«Эй мўминлар, сиз Аллоҳ ва Росули олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманг ва Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ албатта эшитгувчи, билгувчидир» [Ҳужурот 1]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here