Путин ва Эрдоган яқин орада учрашиш ҳақида келишиб олишди

595
0

 Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдоган яқин орада юзма-юз учрашиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олишди. Бу ҳақида Кремл матбуот хизмати маълум қилди.

 “Россия ва Туркия президентлари яқин орада шахсан учрашиш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисида келишиб олишди”, – дейилади хабарда.

 Бундан аввал Россия президенти Туркиянинг сайёҳлик соҳасига нисбатан тақиқларни бекор қилгани ҳақида хабар қилинди.

 Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Туркияга нисбатан сайёҳлик санкцияларини бекор қилиш вазифасини юклади.

 Туркиянинг сайёҳлик соҳасига нисбатан тақиқнинг бекор қилинишидан ташқари, Владимир Путин вазирлар маҳкамасига икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни қайта йўлга қўйиш жараёнини бошлашни буюрди.

Туркистон: 

Эрдоган уриб туширилган ҳарбий учоқда ҳалок бўлган учувчи учун Рус халқидан кечирим сўради. Унинг бу ҳаракатлари ёзги туризм мавсуми бошланишига алоқадор деб ҳам таҳлил қилинди. Чунки Туркияга туризмдан келиб тушадиган манфаатларнинг салмоқли қисми Россиядан келадиган туристларига тўғри келар эди.

Лекин Эрдоганни Путиндан кечирим сўрашининг сабаби фақат туризм муаммосида эмас. У Исроил билан ҳам алоқаларини яхшилашга тинмай ҳаракатлар олиб бораяпти. Эрдоган Туркияда олиб бораётган исломий муҳит билан бошқарув, тўғрироғи исломий тус берилган илмоний бошқарув принципини сақлаб қола олмаяпти. Бир қатор Ғарб етакчи давлатлари Эрдагоннинг бу бошқарув системасининг оқибатларидан хавфсирай бошлашди. Шунингдек бу исломий ниқоб остида бошқариш системасини ўзгартириш учун чора тадбирлар ва шароитлар пайдо қилиняпти.

Туркияда қўпорув амалиётларининг кети узулмай қолди. “Россия ТВ” телеканалининг охирги Истамбул аэропортида бўлиб ўтган портлашларга қарата тарқатган маълумотларига кўра, бу қўпорув ишларини Турк ҳукумати яна Курдларга тўнкаши тўғри бўлмайди. Уни исломий родикаллар уюштираяпти деган маънодаги хулосалар тарқатилди. Қизиғи бу хулосалар портлаш содир этилган кунидан бошланди. Ҳали ҳеч қандай текширув амалиётлари бошланмай туриб, гўё Эрдоганга айбни кимга ағдариш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди.

Шу ва илгари содир этилган бир қатор қўпорув амалиётларининг барчасида ташқи куфр қувватларининг таъсири ва бевосита иштироки бор албатта. Бу амалиётларнинг барчаси бир мақсад сари, бир режа асосида олиб борилаётгани маълум. Бу режа Эрдоганнинг режимини қулатиш ёки унинг ўзини ички исломий муҳитга қарши ҳаракатланишга мажбур қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Эрдоганнинг Россия ва Исроил билан алоқаларини тоборо яхшилашга қаратиб бораётган сиёсати эса, уни ҳам куфрнинг шу лоиҳаси карвонига қўшилиб бораётганига далолат қилади. Чунки унинг бу ҳаракатлари дунё мусулмонларининг ғазабига сабаб бўлади. Бу эса, қўпорув ишларини уларга юклаб юбориш учун қулай вазиятлар олиб келиши мумкин.

Эрдоган ҳам, Ғарб мустамлакачилари ҳам, Турк миллатининг салмоқли қисмида мусулмонларга қарши нафрат ва салбий муносабатлар пайдо бўлишини кутишаяпти. Эрдоган бу вазиятларни Курд миллатига қарши нафрат пайдо қилиш учун ишлатмоқчи бўлди. Лекин эплай олмаяпти. Чунки вазият ва қўпорув амалиёти унинг тасарруфи остида эмас. Куфр олами бу қўпорув ишларини хоҳлаганча давом эттириши мумкин.

Эрдоган қийин аҳволда қолди. У мусулмонларга суяниб, бу қўпорув ишларини куфр олами менга босим бериш учун ўзлари олиб боаяпти деб баёнот бера олмаяпти. Куфрга суяниб, бу ишлар мусулмонлар томонидан бажарилаяпти деб, Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатланиш бўсағасида туриб қолди.

Россия эса, АҚШнинг кенг лоиҳаларига қарши бора олмайди. Аксинча у ҳам улар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Россиянинг Курдларни қуроллантириш ишлари, Туркия ва ЕИ давлатларига қарши Суриянинг улар томондаги тинч аҳолини бомбардимон қилиб, бу мамлакатларни қочқинлар маконига айлантириб юбориш учун олиб бораётган ҳаракатлари бу фикрга далил бўла олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here