Обама ва Путин телефон орқали Сурия ва Украина масаласини муҳокама қилишди

439
0
Russian Prime Minister Vladimir Putin talks on the phone with captains of the ships trapped in ice of the Sea of Okhotsk, in Moscow, Russia, Tuesday, Jan. 4, 2011. Two Russian icebreakers are trying to free a fishing trawler that among five ships with a total of more than 500 people aboard caught in heavy ice in the Sea of Okhotsk. (AP Photo / RIA Novosti, Alexei Nikolsky, Pool)

   АҚШ томони ташаббуси билан куни кеча Барак Обама ва Владимир Путин ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди.

 Ўзаро мулоқот давомида давлат раҳбарлари Суриядаги ўт очишларни тўхтатиш, гуманитар ёрдамга шароит яратиш ҳамда Украинадаги вазият борасида ўзаро фикр алмашган. Хусусан, Барак Обама Сурия ҳукумат қўшинларининг мухолифатга қарши юришларини тўхтатиш лозимлигини ва бунда Россия ҳукумати Башар Асадга босим ўтказиши кераклигини таъкидлаб ўтган.

 Шу билан бирга ўт очишларни тўхтатиш масаласи билан параллел равишда сиёсий ўзгаришларни ҳам амалга ошириш жараёнини бошлаш таъкидланган.

 Ўз ўрнида Путин, “мўътадил” мухолифатни “ИШИД” ва “Жабхат ан-Нусра” террорчи гуруҳларидан фарқини тезроқ аниқлик киритиш лозимлигини ҳамда Суриянинг Туркия билан чегарасини ёпиш лозимлигини таъкидлаб ўтган.

 Бундан ташқари икки давлат раҳбарлари ўртасида Украинадаги вазият ҳам муҳокама қилинган бўлиб, АҚШ президенти Москвани Украина шарқидаги тўқнашувларни тўхтатиш борасида аниқ чоралар кўришга чақирган. Минск келишувини амалга ошириш зарурлиги айтилган.

Туркистон: 

Сурияда АҚШ билан Россия ҳамкорликда иш олиб боришаётгани охирги вақтларда ошкорлашиб бораяпти. Юқорида Обама Асаднинг мухолиф кучлар томон юришини тўхтатиб туриши лозимлигини Путиндан талаб қиляпти. Нега Асаднинг ўзидан эмас. Чунки Асад режимининг қўл остида деярли ҳарбий қувват қолган эмас. Уни рус ҳарбийлари ва ёлланган аскарлар тўдаси ҳимоя қилишаяпти. Ишнинг боши ҳам Путиннинг ёлланма яширин армияси қўл остида. Шунинг учун Обама Путиндан ҳарбий юришларини вақтинча тўхтатиб туришини талаб қилаяпти.

Украина масаласи ва “Минск” шартномаси ҳақида эслатиб қўяётгани эса,  расмиятчилик ва шантаж сингари бир ҳолат. Обама Путинни талабларни вақтида амалга оширмаса, босиши мумкин бўлган ярали жойини эслатиб қўйди, ҳозирча.

Америка, Россияни ўзи учун хавфли рақиб деб билмай қўйди. Улар бир бирлари билан ҳамкорлардек кўринишаётганлари билан, аслида АҚШ бошчилигидаги оламий куфр армиясига Россия қўшилиб олди. Охирги ядровий қуролланишни назорати ҳақидаги оламий анжуманга Россияни чақирилмагани бунга далил бўла олади. Россия юқоридаги Обаманинг кўрсатмаларини бажаришга мажбур. Унга юклатилган буйруққа мувофиқ у ҳозир Асад режимининг қўриқчиси. Лекин, имкониятлари бўла туриб ҳам, бир қадам душман томон кенгая олмайди. Бу каби ишлар фақат АҚШнинг буйруғи билан юритилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here