Россия Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини янада кучайтирмоқчи

511
0

 “ТАСС” ахборот агентлигининг Россия ҳаво-космик кучлари қўмондони биринчи ўринбосари Павл Кураченкога таяниб хабар қилишича, Россия Қирғизистон ва Тожикистон билан қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизими ташкил этишни режалаштирмоқда.

 “Россия Федерацияси Қирғизистон ва Тожикистон билан қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизимини ташкил этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган ва маъқулланиш босқисида турипти”,- деди Кураченко.

 Марказий Осиё минтақасида коллектив хавфсизликни ташкил этиш тўрисида сўз юритган Кураченко, 2013 йилда Россия ва Қозоғистон ўртасида шундай келишув имзоланганини эслатиб ўтди.

 Унинг сўзларига кўра, айни вақтда қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизимига киритилган ҳарбий бошқарув органлари ваколати, бошқарув пунктлари, бирикма ва ҳарбий қисмларни фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 Туркистон:

Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар устидан сиёсий, сақофий ва иқтисодий таъсирини кундан-кунга йўқотиб бораётган Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати асосий эътиборини ҳарбий соҳага қаратмоқда. Минтақадаги давлатлар, хусусан, иқтисодий ва сиёсий ночор бўлган Қирғизистон ва Тожикистон унинг асосий нишони бўлиб келмоқда. Россия мазкур республикаларига умумий қиймати 1,5 миллиард долларни ташкил этувчи ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали минтақадаги ҳарбий иштирокини мустаҳкамлаб олган эди. Энди бўлса ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини шакллантириш орқали буни янада кучайтириб олмоқда.

 Путинни Россия ичида ҳам, ташқарисида ҳам ҳарбий қувватга суянишдан ўзга чораси қолмади. Нуфузи остидаги давлатларда ҳарбий иштирокини кучайтириш орқали ўз нуфузини сақлаб қолмоқчи бўлаётган бўлса, Россиянинг ўзида оддий халқни ҳарбий вазиятни кучайтириш орқали ушлаб туришга интилмоқда. Куни кеча Путин томонидан тасдиқланган ва бевосита Путинга бўйсунадиган Миллий гвардияни ташкил этилиши ҳам Россияда ҳарбий ҳолатни жорий этиш учун ташланган навбатдаги қадам бўлди. Миллий гвардияга кенг имкониятлар берилиб, оммавий норозиликларни куч билан бостириш, ҳарбий ва махсус техникалардан фойдаланиш салоҳияти берилди. Миллий гвардия ҳеч бир огоҳлантиришсиз жисмоний куч ёки қурол қўллаш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here