Қирғизистон иқтисодиёти рейтинги паст деб баҳоланди

469
0

 Standard & Poor’s (S&P) халқаро рейтинг агентлиги Қирғизистон иқтисодиёти Россияга қарамликнинг юқорилигини кўрсатган ҳолда, бу мамлакат рейтингини B/B даражасида эканини тасдиқлади. Бу ҳақда “Финмаркет” хабар беради.

 Агентлик экспертларининг маълумотларига кўра, Қирғизистон бюджети танқислиги 2016-2017 йилларда 4,5 фоиз ЯИМгача ўсиши мумкин, давлат қарзи эса яқин йилларда ЯИМнинг 70 фоизига етиш эҳтимоли мавжуд.

 Мамлакат ташқи савдосининг учдан бири Россияга тўғри келади. Хориждан ўтказиладиган пулларнинг аксарияти ҳам Россиядан кириб келади.

 “Қирғизистон умумий давлат қарзи бир йилда 1,3 фоизга ошиб, 2016 йил аввали ҳолати бўйича 3,695 миллиард долларни миқдорида бўлган”, деб маълум қилган эди Қирғизистон молия вазири Одилбек Қосималиев.

Туркистон: 

Қирғизистон сингари аграр мамлакатлар мавжуд капиталистик тузумга асосланган халқаро глобал оламий системанинг қонун қоидаларига риоя қилган ҳолида борар экан, ҳеч қачон иқтисодий ривожлана олишмайди.

Қирғизистон мамлакати ҳудудининг ¾ қисми тоғлардан иборат бўлганлини ва қолган текислик қисмининг ярмидан кўпи экин учун яроқсиз эканлигини ҳисобга олинса, Қирғизистон аграр давлат бўлишга ҳам яроқсиз ҳисобланади. Худди шу сабабга кўра ҳозир Қирғизистон ЕвроАзес ташкилотига қўшилиши билан, аввало уни чорвачилик механизми ўлиб бораяпти. Чунки гўшт маҳсулотининг таннархи чорвачилик ҳайвонлари учун текисликка экиладиган озуқаларнинг миқдорига ва таннархига боғлиқдир. Қозоғистон ёки Россияни олганимизда ҳам, чорва емишлари учун экин майдонлари ва шароитлари жуда кенг бўлгани учун, гўшт маҳсулотларининг таннархи арзонлаб бораяпти. Шундан келиб чиқиб, Евро Осиё иттифоқига қўшилаётиб, биз умид қилган гўшт экспорти ҳақидаги орзуларимиз пучга чиқди. Натижада Қирғизистон фуқоролари ҳатто чорвачилик соҳасида ҳам инқирозга учрамоқда.

Энди, оламий глобал бошқарув системасининг шу кундаги ҳолатимиздаги роли ҳақида.

Оғир саноатни ўзларида ишлаб чиқармайдиган давлатлар оғир саноати тараққий этган катта давлатларга иқтисодий тобеъ бўлиб қолаверади. Чунки оғир саноат станоксозликка асосланган бўлиб, барча ишлаб чиқариш тармоғи учун шароит яратиб беради. Натижада ўзидаги барча ҳом ашёни қайта ишлаш учун давлатнинг ўзида имконият пайдо бўлади. У олам бўйлаб инвестиция излаб юрмайди. Бюджетини тўлдира олмай, тиламчи сингари йирик давлатдарга бош эгавермайди.

Шуни яхши англаган оламий система етакчилари бутун оламни иқтисодий глобал (марказлаштирилган) шароитларда ушлаб туриш механизмини ишлаб чиқишди. Улар оламий ташкилотларнинг деярли ҳаммасини шу қоида асосида ташкил этишади. БМТ ташкилоти шуларнинг энг каттаси ҳисобланиб, у оламдаги аграр давлатларини саноатлашмасликлари учун резолюциялар қабул қилиб, уларни шу қонунларига итоат қилишларини назорат қилиб келади.

Қирғизистон элитаси эса, бутун иқтисодий кризис ҳолатимизда ички системани ёки етакчиликдаги механизмни нотўғри тузулганидан излайверишади. Улар харқаро иқтисодий системанинг шу кризисдаги роли ҳақида гапиришдан қўрқишади. Юқоридаги халқаро стотистик ташкилотлар эса, Қирғизистон каби давлатларни иқтисодий муаммоларини ва дунёдаги тутган ўринларини эълон қилишиб, бу мамлакатдаги элита вакилларини бир бирларига бўлган рақобатларини кучайтиришмоқчи бўлишади.

Қирғизистоннинг иқтисодий ҳолати ва унинг келиб чиқиш оқибатлари, маҳаллий муаммолардан эмас, балки айнан шу фикрнинг уларда устивор эканлигидандир. Яъни, етакчи сиёсатчиларимиз иқтисодий муаммоларнинг келиб чиқиши ва уларни бартараф қилиш мамлакатимизнинг ички бошқарув механизмларини ўзгартириш билангина амалга ошади, деган нотўғри тасаввурларида. Ҳатто ўқув программаларимиз ҳам худди шу бузуқ фикр асосидаги илим программалари асасига қурилган.

Шундан келиб чиқиб, иқтисодий муаммоларимизни рўйкач қилишиб, куфр системаси эгалари бизларни бир бирларимиз билан ҳукм талашиб уришаверадиган сиёсий заиф шахсияларга айлантириб олишди. Ҳар сафар ҳокимиятни ағдариб, унинг етакчиларини алмаштираверамиз, натижасида эса мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳолати тоборо тубанлашиб бораяпти. Асосий муаммо аниқланиб, сиёсатчиларимиз буни англаб етишмас эканлар, биз худди бойланган бузоқ сингари қозиқ атрофида югуриб, ҳолдан тойиб бораверамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here