Туркманистонда армиянинг жанговар тайёргарлиги текширила бошланди

499
0

 РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистонда мамлакат президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг буйруғи билан тўсатдан армиянинг жанговар тайёргарлиги текширила бошланди.

 Жанговар тайёргарлик ҳолатига қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий қисмлари жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилди. Текширувда самолётлар, вертолётлар, учувчисиз парвоз қурилмалари, жанговар кемалар ва таъминлаш кемалари иштирок этмоқда. Узоқ вақт сақланган техника ишга туширилган.

 Маълум қилинишича, бу текширувдан асосий мақсад барча қўшин турларининг биргаликдаги ҳаракатларини машқ қилишдан иборат.

 Таъкидланишича, машғулотлар вақтида террорчи тўдаларнинг ҳужумини қайтариш ва уларни йўқ қилиш сценарийлари бўйича машқ қилинмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here