Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти янги кампания бошлади

449
1

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан 3 март куни Истамбулда халқаро “Халифалик” симпозиуми, 6 март куни эса Анқарада “Халифалик хом ҳаёлми ёки яқин келажакми?” номли конференция муваффақиятли ўтказилиши Отатурк издошларининг тинчини бузди. Халифаликнинг ашаддий душманлари бўлган отатуркчилар турли баёнотлар орқали Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасини ИШИДга қиёслашга уринишди. Тавҳид калимаси ёзилган байроқларни “ИШИД байроқлари”, деб дод-вой солишди.

Бунинг ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти “Халифаликни мудофаа қилиш Исломни мудофаа қилишдир” номли компания бошлади. Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаол аъзоларидан бири Сулаймон Уйурли бу ҳақида шундай дейди:

“Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти бошчилигида Анқарада ўтказилган “Халифалик” халқаро конференцияси ортидан “отатурк”чи илмонийлар Халифаликка ва уни талаб қилиб чиққан мусулмонларга қарши жирканчли ҳужумларини бошлади. Халифаликни талаб қилишни қолоқлик ва ахмоқлик дея баҳолашди. Ҳатто Жумҳурият халқ партияси вакилларидан бири “Халифаликка чақириш пасткашларча ҳужумдир”, дея ичидаги гина адоватни тўкиб солди.

Аслини олганда Халифалик тарихий тузум эмас, шаръий ҳукмдир. Бу ҳақида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. “Саҳиҳ Муслим”га шарҳ ёзган буюк олим Имом Нававий “Халифани сайлаш барча мусулмонларга фарзлиги борасида олимлар иттифоқ қилганлар”, дея бу ҳақиқатни очиқ-ойдин тарзда баён қилган.

Ҳа, азиз биродарлар. Халифалик давлати тикланишига ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. ИШИД эса ўзига Халифалик номини қўйиб олган қуролли гуруҳдан бошқа нарса эмас. Халифалик Исломнинг бир қисмидир ва унинг ягона эгаси Умматдир. Шундай экан, Ислом Уммати сифатида Исломий Халифаликни муҳофаза қилиш хаммамизнинг бурчимиздир.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти сифатида “Халифаликни мудофаа қилиш Исломни мудофаа қилишдир” номли кампания бошладик. Бу кампания давомида биз фақат Халифалик Исломнинг бир қисми эканлигини баён қилиш билан чекланмаймиз. Балки Халифалик қандай бўлиши кераклигини ҳам сиз билан баҳам кўрамиз.

Сўзим охирида шуни айтиб ўтмоқчиманки, Ниҳоят Халифаликнинг вақти келди. Бу ерлар Халифаликнинг ерларидир. Бу юртда Халифаликнинг излари бор. Бу тупроқларда халифаликнинг ҳиди бор ва Аллоҳнинг иродаси билан Халифалик яқин кунда яна такрор қайтиб келади”.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here