Исроил ва Туркиянинг Женева учрашуви

498
0

Исроил ва Туркия вакиллари ўзаро алоқаларни яхшилаш йўлида чала қолиб кетган музокараларни давом эттириш учун яна учрашув ўтказишга тайёрланмоқда. Ал Жазира ахборот агентлигига маълумот берган Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг расмийлари учрашув бугун Женевада бўлишини тасдиқлади. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги эса Ал-Жазиранинг айни масалага доир саволига “Биз инкор ҳам қилмаймиз, тасдиқламаймиз ҳам”, дея жавоб берди.

Исроилнинг Ҳааретз газетасига кўра, музокараларда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу номидан Жозеф Чехановер ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёқуб Нагел вакил сифатида иштирок этади. Туркия тарафидан эса ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Феридун Синирлиўғли музокарада иштирок этади.

Исроил Бош вазири Нетаняҳу Чегара хавфсизлигига оид баёнотида Туркия билан муносабатлар ҳақида алоҳида тўхталиб, “Биз барча қўшниларимиз билан тинч тотув яшашни истаймиз, фақат бу икки тарафга боғлиқ масаладир”, деди.

Президент Эрдуғоннинг Америка яҳудийлари билан учрашув ўтказгандан сўнг Женевадаги Туркия-Исроил музокаралари яна долзарб мавзуга айланиши эътиборга моликдир. АҚШда машҳур саналган “Conference of Presidents” яҳудий ташкилотининг делегацияси сешанба куни Малколм Ҳоенле бошчилигида президент Эрдуғон ва бош вазир Довутўғли билан учрашди. АҚШ яҳудийларидан бўлган Ҳоенле Исроил бош вазири Нетаняҳуга яқин шахслардан бири ҳисобланади. Аввал бошдан музокара ҳақида Исроил Бош вазирининг Оффеcига маълум қилган Ҳоенлега Исроил бош вазири Нетаняҳу Туркия Президенти Эрдуғонга ва Туркия бош вазири Давутўғлига муайян хабарларни етказиш вазифасини топширганлиги айтилмоқда. Малколм Ҳоенле Туркия расмийлари билан учрашгандан сўнг яна Қуддусга қайтиб кетди. Ҳоенленинг учрашувлар сўнг яна Қуддусга қайтиб кетиши эса Эрдуғондан Нетаняҳуга жавоб олиб кетганлиги билан изоҳланмоқда.

Хабарларда айтилишича, АҚШ ҳам Туркия-Исроил муносабатларини барқарорлаштириш учун босимни кучайтирган. АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркияга ташрифи чоғида Туркия расмийлари билан бу масалани муҳокама қилганлиги ва у тахминан икки ҳафта олдин Нетаняҳуга алоқалар натижаларини етказганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, Байден Давосда Нетаняҳу билан ўтказган учрашувда асосан Туркия ҳақида суҳбатлашган. У Давос форуми ортидан Туркияга келиб Нетаняхунинг саломини Туркия расмийларига етгазган эди. Эрдуғон ҳам Январ ойи бошида Саудия Арабистонидан қайтиб келаётганда мухбирларга “Исроил минтақада Туркия каби бир ўлкага муҳтождир. Биз ҳам Исроилга муҳтожлигимизни тан олишимиз керак. Бу бир ҳақиқатдир”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here