Россия Қирғизистонга навбатдаги ҳарбий техникаларни етказиб берди

483
0

Қуролли кучлар бош штаби матбуот хизматининг хабар қилишича, Россия Қирғизистонга ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида БТР-70М зирҳли ҳарбий машиналирини етказиб берди. Бу ҳақда республика қуролли кучлари бош штаби матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

“10 февраль куни Бишкек шаҳрининг Манас халқаро аэропортида Россия Федерацияси ҳарбий техникаси қабул қилиб олинди”, – дейилади расмий хабарда.

 Туркистон:

Россия Марказий Осиёда ўз ҳарбий қувватини сақлаб қолиш мақсадида Қирғизистонга 1,1 миллиард долларлик ҳарбий техника ва қурол яроқ етказиб беришни бошлаб юборган эди. Россия кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни Афғонистондан келиши мумкин бўлган “ИШИД” таҳдидини бартараф қилишда қирғиз қуролли кучлари имкониятини ошириш мақсадида кўрсатилаётганини айтиб келади.

 Аммо Қирғизистон армияси ўз ҳарбий қувватини Россия техникаларини сотиб олиш билан бир неча баробар қувватлантирган тақдирида ҳам, ташқи таҳдидлардан ўзини ҳимоя қила олмайди. Чунки Россия унга дунё талабига жавоб берадиган, охирги русумдаги техникаларни бермайди. Аксинча, арзон, эски ва заҳирасида туриб, ишлаш муддати ўтиб бўлган техникаларини қиммат нархлар билан ўтказиш орқали Қирғизистонни қарзига яна қўшимча қарз ёзиб қўяди. Кеча етказиб берилган БТР-70М ҳам 2000 йиллар бошида ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирги ҳарбий талабларга жавоб бера олмай қолган техника ҳисобланади.

 Россия ҳукуматининг Афғонистон ваҳималарини бўрттириб кўрсатиши эса воқеликка зид бўлиб, у ердаги исломий қувватлар мободо биз томон ҳаракатланишса ҳам фақат Қирғизистондаги рус қувватини мавжудлиги сабабли ёки Қирғизистонни Россияга ҳарбий имкониятларни кенг яратиб бераётгани ортидан бўлиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here