Қирғизистон ҳукумати ва АҚШ янги ҳамкорлик шартномасини тайёрлашмоқда

402
0

 Америка қўшма штатларининг Қирғизистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Шейла Гуолтнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳукумати ва АҚШ янги ҳамкорлик шартномасини тайёрлашмоқда.

 Парламент матбуот хизматининг хабар қилишича, Жогорку Кенеш спикери Асилбек Жээнбеков АҚШнинг Қирғизистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Шейла Гуолт билан учрашди.

 Жээнбеков Шейла Гуолтни элчи лавозимига тайинланиши билан табриклаб, АҚШ ва Қирғизистон ҳамкорлигини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга қаратилган ишларида муваффақият тилади.

 “Қирғизистон эндиликда бундан бир неча йил олдинги давлат эмас. Биз 2010 йилдан сўнг эришган ютуқлармиз билан, биринчи навбатда, шаффоф ва адолатли сайловлар ўтказганимиз билан фахрланамиз. Биз саъй-ҳаракатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган дўстларимиз, халқаро ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиздан миннатдормиз”, – деди Асилбек Жээнбеков.

 Ўз навбатида Шейла Гуолт мустақиллик йилларида Қирғизистонга умумий ҳисобда 2 миллиард долларга яқин эвазсиз ёрдам кўратилганини айтиб, АҚШ Қирғизистон билан ишонч ва ўзаро хурмат асосида яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.

 “АҚШ сиёсати мамлакатингиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ва шундай бўлиб қолади. Демократия давлат бошқарув механизмларини такомиллаштириш ва фуқаролик жамиятлари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилиш жараёнини талаб қилади. Қирғизистон фаровонлиги ва тараққиёти – бизнинг устивор вазифамиздир”, – деди Шейла Гуолт.

 Туркистон:

2015 йил 15 июл куни АҚШ давлат департаменти Азимжон АсқаровниИнсон ҳуқуқлари ҳимоячисимукофоти билан тақдирланиши ортиданҚирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Бишкекдаги ишончливакили Ричард Майлсни 17 июл куни вазирликка чақириб, норозликнотасини топширган эди. Қирғизистон бош вазири Темир Сариев 21 июлда имзо чеккан қарорга асосан эса, 1993 йил 19 май куни Вашингтонда имзоланган ҳукуматлараро ҳамкорлик келишуви 20 августидан эътиборан бекор қилинган эди.

 Қирғизистон ҳукумати АҚШга қарши олиб борган бу ишларни расмий Москва кўрсатмаси ва у томонидан бўладиган ёрдамларни ҳисобга олиб амалга оширган эди. Аммо қирғиз ҳукуматининг бахтига қарши ўлароқ, Россия Қирғизистонга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто ўз муамммоларини ҳам бартараф қила олмайдиган вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли ҳам ГЭСларни бўйича бўйнига олган мажбуриятларни ҳам бажара олмаслигини бўйнига олишга мажбур бўлди.  

 Россиядан умид узилганидан сўнг эса Қирғизистон ҳукумати яна қайта АҚШ билан алоқаларини йўлга қўйиш пайига тушиб қолганга ўхшайди. Шу сабабли ҳам гарчи элчи бўлиб тайинланганига ярим йил бўлиб қолган бўлсада Асилбек Жээнбеков Шейла Гуолт билан биринчи марта учрашув ўтказиб, алоқаларни қайта жонлантириш йўлини қидира бошлашди.

Ўз навбатида АҚШ ҳукумати ҳам Россияни постсовет ҳудудларидан нуфузини сиқиб чиқариш мақсадида жиддий қадамлар ташлай бошлади.Америка ташқи сиёсат идораси хабар қилишича, АҚШ давлат департаменти ва АҚШ Тарақққиёт агентлигига (USAID) Украина, Грузия, Молдовия ва Марказий Осиё республикаларида “Россия босқинига қарши туриш учун” 952 миллион доллар ажратилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here