Хитой Сурияга беш минг аскар юборади

483
0

Хитой ҳукумати Сурия билан тузилган шартномага биноан Сурияга беш минг аскар юборади. Бу ҳақида “The European Union Times”  ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Хитой беш минг қуруқлик кучларини Сурияга юбориш ҳақида Дамашқ ҳукумат билан иттифоқ тузган. Агентликка кўра, бу кучлар Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларига қарши фаолият юритиб келган “Сибир йўлбарслари” ва “Тунги йўлбарслар” номли махсус гуруҳлардан иборат бўлиши кутилмоқда.

Россия оммавий ахборот воситалари Хитой қўшинининг Сурияга сафарбар қилиниши Хитой миллий мажлиси томонидан қабул қилинган анти-террор қонунлар натижаси эканлигини олға сурди. Рус оммавий ахборот воситаларининг даъвосига кўра, Шарқий Туркистонда кўпчиликни ташкил этадиган уйғур мусулмонларининг хорижда ва давлат ичкарисида таъсири ошганлиги туфайли бундай чора-тадбирларни кучайтирмоқда.

24 декабр куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан пойтахт Пекинда учрашиб ўзаро музокара олиб борган эди. Музокаралардан сўнг Хитой ҳукумати тарафидан Сурияга 6,2 миллион доллар ёрдам ажратишга қарор қилинди. Ван И Хитой ҳукумати келажакда ҳам Сурияга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here