Навоз Шариф Ўзбекистонга сафар қилди

494
0

4563Навоз Шариф Ўзбекистонга сафар қилди

Ўзбекистондаги мусулмонларни қамоққа ташлаётган, қийноққа солаётган ва ўлдираётган Каримов билан қўл бериб кўришиш унинг жиноятларига ёрдамлашишдир

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Навоз Шарифнинг Каримов билан учрашганини қаттиқ қоралайди. Чунки Каримов Ўзбекистондаги мусулмонлар қотилидир, Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душманидир. У улуғ имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ каби кўплаб буюк уламолар етишиб чиққан бир юртни Исломни севувчи барча мусулмонлар учун зиндонга айлантирди.

Наҳотки, Навоз Шариф имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилганда Каримовга ёрдам бераётгани учун хижолатчилик сезмади, виждони қийналмади?! Ахир, бу кимса Исломга бўлган даъватни тўхтовсиз тақиқлаб келяпти, қўлларидан мусулмонлар қони оқиб турибди! Навоз Шариф Каримовнинг 2005 йил Андижонда минглаб мусулмонни қатли ом қилганини билмайдими?! Ёки унинг ўн беш йилдан зиёд вақтдан буён минглаб мусулмон ва муслималарни қамоқда сақлаётганини, улардан мусулмон бўлганликлари учун ўч олиб, қийноқларга тутаётганини, оқибатда айримлари шаҳид бўлаётганини ва уларнинг шу имом Бухорий юртида Исломни татбиқ қилишни талаб этишдан бошқа «жиноят»лари йўқлигини билмайдими?! Ўзбекистондаги ёшларни масжидга киришдан, соқол қўйишдан, ҳукумат мулозимларини номоз ўқишдан, аёлларни рўмол ўраб, ҳижоб кийишдан тақиқлаётган ҳам мана шу кимса эканидан хабари йўқми?! Каримовнинг Ислом ва мусулмонларни жуда ёмон кўришини ҳам билмайдими?! Йўқ, Навоз Шариф буларнинг ҳаммасини жуда яхши билади. Лекин у Ўзбекистондаги мазлум мусулмонлардан кўра, мана шу золим томонида туришни афзал кўрди!

Шу билан бирга, Навоз Шарифнинг айни сафари Каримовдан имом Бухорий юртидан Исломни қандай қилиб ўчириб, уни илмоний юртга айлантирганидан сабоқ олиш сафари бўлганининг эҳтимоли кўпроқ. Ҳақиқатда ҳам, Раҳил-Навоз режими аввалда ўзбек тоғути маслаҳатларини олган ҳолда ҳамда Вашингтонда мусулмонларга зиён етказишни пойлаб ётган хўжайинлари буйруқларига итоат қилиб, Покистоннинг турли шаҳарларида холис мусулмонларни қамоққа тиқмоқда. Бу хўжайинларининг мақсади, миллий фаолият режаси ниқоби остида терроризм ва экстремизмга қарши кураш орқали мусулмонларга кофир илмоний тушунча ва қадриятларни зўрлаб тиқиштиришдан иборат.

Нима бўлганда ҳам, Раҳил-Навоз режими билиб қўйсинки, Ўзбекистон аҳли шунча репрессияга қарамай, Исломни оғиз тишлари билан маҳкам тишлаб, уни қалбларида соф ва тирик ҳолда ушлаб келаётганидек, Покистон аҳли ҳам ўз Исломларидан ҳаргиз воз кечмайдилар. Бу режим Каримов билан қўл бериб кўришиш билан ўзини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг дўстларидан бутунлай узоқлаштирди, Аллоҳнинг ғазабига учраган душманларга эса яқинлашди, аммо барчасининг оқибати бу дунё ва охиратда даҳшатли эканига асло шубҳа йўқ.

وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَقْضِيًّا * ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيًّا

«Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушгувчидирсиз, (бу) Роббингиз(амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан)қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда)қолдирурмиз»                            [Марям 71]

 

Шаҳзод Шайх

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи ўринбосари

 

Телефон: +(92)333-561-3813

Факс: +(92)21-520-6479

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here