Асад Путин билан учрашди

501
0

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурия президенти Башар Асаднинг Москвага келиб Россия президенти Владимир Путин билан учрашганлигини маълум қилди. Песковнинг билдиришича, икки президент Суриядаги охирги вазият ҳақида сўзлашув олиб борган.

Кремл матбуот котиби Песков кенг миқёсда ўтган учрашувда рус ҳукуматининг юқори даражали вакиллари ҳам иштирок этганлигини ва учрашув етарли даражада узоқ давом этганлигини билдирди. Путин Суриядаги охирги вазият ҳақида бирма-бир маълумот олганлигини қайд этган Песков учрашув чоғида Асаднинг келажаги муҳокама қилинган ёки қилинмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб бермади. Шунингдек Песков Асаднинг Россиядан қачон кетишлиги ҳақида ҳам маълумот бермади.

Башар Асаднинг хорижий давлатга сафари Россиянинг унга берган ҳарбий ёрдамидан бир неча ҳафта ўтиб амалга ошди. У 2011 йил Сурияда қўзғолон бошлангандан буён шу кунгача Дамшқдан ташқарига чиқмаган эди.

Оқ уй билан келишилган ҳолда Сурия халқини ҳаводан бомбалаб, қирғин қилаётган Россиянинг жиноятларига кўз юмиб турган АҚШ ҳукумати Асадни қабул қилганлиги учун Путинни танқид қила бошлади. Оқ уй вакили Эрик Шулц Москванинг бу иши Сурия инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилишга асло тўғри келмаслигини билдирди.

Туркистон:

Путиннинг халқаро сиёсатдаги бу ҳаракатлари ва АҚШнинг бунга нисбатан муносабатлари, бир неча йўналишларда бир неча мақсадлар асосида шаклланган. Уларнинг ўрталарида умумий манфаатлар мавжуд. Яъни, Ислом мафкурасига қарши мафкуравий кураш асосидаги мусулмонларга қаратилган умумий йўналишларда кутиладиган куфр оламининг умумий манфаатлари мавжуд. Бунда АҚШ Сурия давлатини стобиллаштириш мақсадидаги Асад режимининг ўрнига таёрлаб бораётган мўътадил мухолифот кучлари мувоффаққиятсизликка учради ва бу амалиёти ҳам барбод бўлди. Энди у Россия воситасида Асадни ҳукуматда қолдириш режаси билан ҳаракат олиб бора бошлади. Чунки исломий ҳаракатлар АҚШ билан қанчалик ҳамкорликда иш олиб боришмасин, куфр олами уларга ишона олмайди. Шунинг учун АҚШ Асадни, Россия билан ҳамкор ҳолатда бўлса ҳам ҳукуматда яна ушлаб туришга мажбур бўлиб қолди.

Бундан ташқари, АҚШ, Россия ва бошқа куфр давлатларининг ҳар бирининг хос манфаатлари ҳам мавжуд. Бу йўналишда ҳам АҚШ, юқоридаги Путиннинг ҳатти ҳаракатларига нисбатан парралел, қаршилик ҳаракатларини олиб бораверади. Яъни, Асадни қабул қилгани учун унга қарши матбуот ҳужуми уюштириш ёки санкцияларни кучайтириш каби.

Лекин Россиянинг Украинага расман аскар олиб кириш ҳақида шаъма қилгани учун, АҚШ Россияга уруш очиб юбориши мумкинлиги билан таҳдид солишгача етиб борди. Натижада Россия Украинадан ҳарбий техникаларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Демак АҚШ хоҳласа Россияни Суриядан чиқариб юбора олади.

Сурия масаласида, АҚШнинг ўзи Россияга яширин ҳомийлик қилиб келаяпти. У Россияга қарши гапиришдан нарига ўтмайди. Лекин Россия ҳам ўз навбатида АҚШнинг манфаатларига тескари ҳаракат қилмайди.

Шунга қарамай, АҚШ Россияни парчалаб юбориш мақсадидан кечгани йўқ. Россия ўзини қурбон қилиб юбориши мумкин бўлган таваккал қилиш билан, нафақат Путинни балки АҚШни ҳам муайян вазиятдан вақтинча қутқариб қолишга ҳаракат қилаяпти. Яъни Суриядаги АҚШнинг лоиҳалари барбот бўлиши ортидан у ўта ноқулай аҳволда қолган эди. Путин эса, Россияни бошқаришда уни боши берк кўчага олиб кириб қўйганилигидан хавфли ҳолатда туриб қолган эди.

Буни, икки душман давлат етакчиларининг, вақтинчалик манфаатларининг бир бири билан мос келиб қолиши десак тўғри бўлади. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам, Россия ва рус халқи жуда катта зиён кўриши аниқ. Фақат вақт масаласи қолди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here